Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи: ўзаро савдо, валюта ва импорт ўрнини босишга оид баёнотлар

© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Путин Ҳиндистондаги бизнес-форумда ўзаро савдо, иқтисодий ҳамкорлик ва икки томонлама муносабатлар бўйича асосий баёнотлар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистонга амалий ташрифи доирасида Россия–Ҳиндистон бизнес-форумида чиқиш қилиб, икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш дастури 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллиард долларга етказишни назарда тутишини таъкидлади.
Путиннинг асосий баёнотлари:
Ҳиндистон ва ЕОИИ ўртасида имтиёзли савдо битимининг тезроқ имзоланиши иккитомонлама иқтисодий алоқаларни кучайтиради;
Ҳиндистон ва Россияда турли соҳаларда улкан имкониятлар мавжуд, аммо улардан тўлиқ фойдаланилмаяпти;
Россия Ҳиндистон билан нафақат энергетика ва мудофаа, балки бир қатор бошқа йўналишларда ҳам кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришни истайди;
Моди раҳбарлигида Ҳиндистон мустақил ва суверен сиёсат юритмоқда;
Икки мамлакат бизнеси ўртасидаги мустаҳкам алоқалар Россия–Ҳиндистон муносабатларининг ишончли таянчи бўлиб хизмат қилмоқда;
Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатларда ўсиб бормоқда;
Ўзаро савдони янада ошириш учун катта имкониятлар мавжуд;
Сўнгги уч йилда ўзаро товар айирбошлаш динамикаси рекорд кўрсаткичларга эришди — 2024 йилда у 64 миллиард доллар бўлди;
Оқилона иқтисодий сиёсат туфайли Ҳиндистон ўзининг технологик суверенитетини мустаҳкамламоқда;
Расмийлар кўп қиррали иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда;
Ҳиндистон тадбиркорлари Россия билан савдо қилишдан манфаатдор, ҳамжиҳатликнинг самараси яққол кўриниб турибди;
Икки мамлакат улкан технологик ва ресурс салоҳиятига эга;
Россия савдо балансидаги профицитни ҳисобга олган ҳолда Ҳиндистондан товар ва хизматлар харидини бир неча баробар оширишга тайёр;
Россияда импорт ўрнини босиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда Ҳиндистон тажрибаси ўрганилмоқда;
Россия ва Ҳиндистон бизнесининг қўшма ташаббуслари ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади;
Хизматлар ва капитал ҳаракати бўйича тўсиқларни бартараф этиш зарур;
Савдо операцияларида миллий валюталардан фойдаланиш барқарорликни оширади;
“Шимол–Жануб” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича ишлар тўлиқ амалга оширилмоқда;
Ҳиндистон ва Россиянинг кўплаб соҳаларда ўсиб бораётган имкониятлари бор.
