https://sputniknews.uz/20251204/sirdaryo-yirik-rejalar-53946475.html
Президент ташрифи: Сирдарёда саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича йирик режалар эълон қилинди
Президент ташрифи: Сирдарёда саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича йирик режалар эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Сирдарё вилоятида автомобиль ишлаб чиқариш, саноат кооперацияси маркази, инфраструктура лойиҳалари ва қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш каби йирик дастурлар бошланмоқда.
2025-12-04T19:02+0500
2025-12-04T19:02+0500
2025-12-04T19:02+0500
инвестиция
шавкат мирзиёев
иқтисод
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/04/53946655_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_19ea2da46d96b001ae6d272f29ab88e2.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилганидек, аввал дотацияли бўлган Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Сайхунобод, Сирдарё ва Ховос туманлари ўз харажатини ўзи қоплашга ўтди.Вилоятда қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сирдарё туманида хитойлик ҳамкорлар билан 122 миллион долларлик автомобиль ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади. Қозоғистон билан биргаликда Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига старт берилди — 300 миллион долларлик 14та корхона келаси йил иш бошлайди, 2026 йилгача яна 720 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади.Хитой билан ҳамкорликда 700 милион долларлик лойиҳалар жадал кетмоқда. Делегацияни Хитойга юбориб, қурилиш материаллари, кимё, электротехника, енгил саноат ва фармацевтика соҳаларида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Гулистон шаҳрида “Ўзбекистон – ШҲТ” савдо-саноат зонаси ташкил этилади.Саноат зоналарида ерлар тадбиркорларга имтиёзли шартларда берилади, 10 млрд сўмгача кредитлар ажратилади. “Фаровон” кичик саноат зонаси яқинида бутловчи қисмлар учун 800 млн долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳалари бошланади. “Феруз” подстанцияси қуввати икки баравар оширилиш топширилди, Гулистон яқинида 67 гектарда савдо-кўнгилочар мажмуа, дарё бўйида эса 360 гектарда экотуризм зоналари барпо этилади. 11 туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Пекинда камбағалликка қарши кураш бўйича амалиёт ўтайди.Гулистон университети қошида “Лу Бан устахонаси” очилади, Сирдарёда Хитой билан фармацевтика олийгоҳини ташкил этиш режалаштирилган. Хитойлик инвесторлар томчилатиб суғориш орқали 12 минг гектар ташландиқ ерни ўзлаштирмоқда — келаси йил бу ерда 60 минг тонна пахта етиштирилади.Венгрия билан ҳамкорликда тўрт туманда паррандачилик кластери ташкил этилади. Венгриялик тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиш ниятини билдирган. Иккита маҳаллада “ақлли қишлоқ” дастурини амалга ошириш таклифини берганЙўл қурилиши: А-373 йўлининг 37 км қисми 6 тасмали қилиб реконструкция қилинади, 18 маҳаллада 67 км йўл цемент-бетонга ўтказилади. 2026 йилда 3,5 минг квартирали 80 та уй-жой қурилади.
https://sputniknews.uz/20251008/sirdaryo-orenburg-savdo-iqtisod-hamkorlik-52548868.html
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/04/53946655_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_73fa21fb3a1ad59722e1f9974b5c8442.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сирдарё, ўзбекистон, президент мирзиёев, сирдарё вилояти, хитой, венгрия, саноат зонаси, кооперация маркази, инвестиция лойиҳалари, автомобиль ишлаб чиқариш, экотуризм, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, томчилатиб суғориш, сув омбори, уй-жой қурилиши, саноат кооперацияси, ховос, гулистон, марказий осиё.
сирдарё, ўзбекистон, президент мирзиёев, сирдарё вилояти, хитой, венгрия, саноат зонаси, кооперация маркази, инвестиция лойиҳалари, автомобиль ишлаб чиқариш, экотуризм, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, томчилатиб суғориш, сув омбори, уй-жой қурилиши, саноат кооперацияси, ховос, гулистон, марказий осиё.
Президент ташрифи: Сирдарёда саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича йирик режалар эълон қилинди
Сирдарёда саноат, инфратузилма ва қишлоқ хўжалигида йирик инвестиция лойиҳалари бошланмоқда. Президент иштирокидаги сессияда Хитой ва Венгрия билан қатор ҳамкорлик дастурлари эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилганидек, аввал дотацияли бўлган Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Сайхунобод, Сирдарё ва Ховос туманлари ўз харажатини ўзи қоплашга ўтди.
Вилоятда қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сирдарё туманида хитойлик ҳамкорлар билан 122 миллион долларлик автомобиль ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади. Қозоғистон билан биргаликда Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига старт берилди — 300 миллион долларлик 14та корхона келаси йил иш бошлайди, 2026 йилгача яна 720 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади.
Инфратузилмани яхшилаш учун келаси йил 100 миллион доллар ажратилади.
Хитой билан ҳамкорликда 700 милион долларлик лойиҳалар жадал кетмоқда. Делегацияни Хитойга юбориб, қурилиш материаллари, кимё, электротехника, енгил саноат ва фармацевтика соҳаларида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Гулистон шаҳрида “Ўзбекистон – ШҲТ” савдо-саноат зонаси ташкил этилади.
Саноат зоналарида ерлар тадбиркорларга имтиёзли шартларда берилади, 10 млрд сўмгача кредитлар ажратилади. “Фаровон” кичик саноат зонаси яқинида бутловчи қисмлар учун 800 млн долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳалари бошланади. “Феруз” подстанцияси қуввати икки баравар оширилиш топширилди,
Гулистон яқинида 67 гектарда савдо-кўнгилочар мажмуа, дарё бўйида эса 360 гектарда экотуризм зоналари барпо этилади. 11 туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Пекинда камбағалликка қарши кураш бўйича амалиёт ўтайди.
Гулистон университети қошида “Лу Бан устахонаси” очилади, Сирдарёда Хитой билан фармацевтика олийгоҳини ташкил этиш режалаштирилган. Хитойлик инвесторлар томчилатиб суғориш орқали 12 минг гектар ташландиқ ерни ўзлаштирмоқда — келаси йил бу ерда 60 минг тонна пахта етиштирилади.
Қишлоқ хўжалигида уруғчилик бўйича инновацион марказ ташкил этилади, шоли майдонларини томчилатиб суғоришга ўтказиш топширилди. Боёвутда сиғими 100 млн куб метрлик “Султонҳовуз” сув омбори қурилиши бошланади.
Венгрия билан ҳамкорликда тўрт туманда паррандачилик кластери ташкил этилади. Венгриялик тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиш ниятини билдирган. Иккита маҳаллада “ақлли қишлоқ” дастурини амалга ошириш таклифини берган
Йўл қурилиши: А-373 йўлининг 37 км қисми 6 тасмали қилиб реконструкция қилинади, 18 маҳаллада 67 км йўл цемент-бетонга ўтказилади. 2026 йилда 3,5 минг квартирали 80 та уй-жой қурилади.