Чимкентда таркибида ўзбекистонликлар бор йирик халқаро гиёҳвандлик тармоғи қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2025
Oбуна бўлиш
Жиноий схемада 300 нафардан ортиқ одам иштирок этган. 24 киши ҳибсга олинган, улар орасида Россия, Ўзбекистон ва Афғонистон фуқаролари бор.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Telegram орқали фаолият юритувчи халқаро гиёҳвандлик тармоғи фош этилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокурори ўзининг X саҳифасида хабар берди.
Айтилишича, пуллар “дроппер”лар (банк картасини пул эвазига бошқа шахсга вақтинча фойдаланишга бериб турувчилар) орқали ва лицензиясиз криптобиржалар ёрдамида ўтказиб келинган. Криптовалюталарнинг якуний олувчилари эса хорижий давлатлар фуқаролари бўлгани аниқланган.
Тергов давомида Чимкент ҳудудида икки гиёҳвандлик лабораторияси топилиб, йўқ қилинди. Улардан:
6,1 кг тайёр мефедрон;
330 грамм сотиш учун ўралган моддалар;
2,1 тонна прекурсор (гиёҳванд моддаларни тайёрлашда қўлланадиган кимёвий модда);
лаборатория ускуналарининг тўлиқ тўплами олинди.
Жиноий тармоқ бир нечта Telegram каналларидан фойдаланган бўлиб, улар орқали нафақат гиёҳванд моддалар тарқатилган, балки “биринчи фойдаланувчилар”га уларни ишлаб чиқариш технологиялари ҳам ўргатилган.
A Colombian soldier custodies packages of cocaine 01 May, 2007, in Bahia Malaga, department of Valle del Cauca, Colombia. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2025
Қозоғистонда мамлакат тарихидаги энг йирик кокаин партияси ушланди
Янгиликлар лентаси
0