https://sputniknews.uz/20251202/uzbekistan-china-iqtisod-dastur-53886159.html
Пекинда Ўзбекистон – Хитой иқтисодий ривожланиш дастури бошланди
Пекинда Ўзбекистон – Хитой иқтисодий ривожланиш дастури бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Пекинда Ўзбекистон–Хитой иқтисодий ривожланиш ва тажриба алмашиш дастури иш бошлади. Учрашувда транспорт, логистика, АИ, сунъий йўлдош технологиялари ва “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” темир йўли муҳокама қилинди.
2025-12-02T17:37+0500
2025-12-02T17:37+0500
2025-12-02T17:37+0500
иқтисод
ҳамкорлик
темир йўл
ўзбекистон
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53884803_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_6ab5678ac8967a630d6336b8fa6c8404.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодий ривожланиш ҳамда тажриба алмашишга қаратилган махсус дастур ўз ишини бошлади. Лойиҳа Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) ҳамда Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган.Дастур институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва саноат соҳасида Хитой тажрибасини ўрганишга қаратилган. Шу куннинг ўзида ИССВ ва Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик механизми доирасида ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.Сунъий интеллект ва сунъий йўлдош технологиялари бўйича қўшма лойиҳалар, жумладан Марказий Осиёда BeiDou йўлдош навигация тизимининг минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси ҳам муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар стратегик мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқлашди.
https://sputniknews.uz/20251123/china-central-asia-hamjamiyat-53690963.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53884803_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_9da75be6383b3aac83329038b24dd54a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, хитой, пекин, иссв, дастур, иқтисодий ривожланиш, тажриба алмашиш, транспорт, логистика, сунъий интеллект, beidou, темир йўл, ўзбекистон–қирғизистон–хитой, ҳамкорлик, ишчи гуруҳ, марказий осиё
ўзбекистон, хитой, пекин, иссв, дастур, иқтисодий ривожланиш, тажриба алмашиш, транспорт, логистика, сунъий интеллект, beidou, темир йўл, ўзбекистон–қирғизистон–хитой, ҳамкорлик, ишчи гуруҳ, марказий осиё
Пекинда Ўзбекистон – Хитой иқтисодий ривожланиш дастури бошланди
Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодий ривожланиш ва тажриба алмашиш дастури бошланди, ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ҳам ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодий ривожланиш ҳамда тажриба алмашишга қаратилган махсус дастур ўз ишини бошлади. Лойиҳа Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) ҳамда Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ҳамкорлигида
ташкил этилган.
Дастур институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва саноат соҳасида Хитой тажрибасини ўрганишга қаратилган. Шу куннинг ўзида ИССВ ва Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик механизми доирасида ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.
Учрашувда савдо, транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилишини жадаллаштириш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Сунъий интеллект ва сунъий йўлдош технологиялари бўйича қўшма лойиҳалар, жумладан Марказий Осиёда BeiDou йўлдош навигация тизимининг минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар стратегик мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқлашди.