Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Хитой товар транзитини соддалаштиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба ЕИКСостоялась встреча члена Коллегии по таможенному сотрудничеству ЕЭК и таможенного советника Посольства Китая в России
Состоялась встреча члена Коллегии по таможенному сотрудничеству ЕЭК и таможенного советника Посольства Китая в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК ва Хитой божхона идоралари рақамли божхона, ахборот алмашинуви ва ЕАЭС давлатлари билан товар транзитини соддалаштириш бўйича музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Божхона ҳамкорлиги бўйича ҳайъати аъзоси Руслан Давидов ва Хитойнинг Россиядаги элчихонаси божхона маслаҳатчиси Чжоу Вэнь ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида божхона соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, рақамли божхона тизимини ривожлантириш, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ва Хитой ўртасида товарларнинг узлуксиз транзитини таъминлаш бўйича механизмлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Иттифоқ давлатлари божхона хизматлари ва Хитой Бош божхона бошқармаси ўртасида маълумот алмашиш тўғрисида баённома тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди.
"Ахборот алмашинуви божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тезлаштириш, товар айланмасини “оқартириш” учун зарур", — деди Руслан Давидов.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседание Консультативного совета по взаимодействию Комиссии и Делового совета ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда савдо ва инвестициялар ўсмоқда: ЕИК раҳбарининг баёноти
Янгиликлар лентаси
0