Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда савдо ва инвестициялар ўсмоқда: ЕИК раҳбарининг баёноти

© Пресс-служба ЕИКЗаседание Консультативного совета по взаимодействию Комиссии и Делового совета ЕАЭС
Заседание Консультативного совета по взаимодействию Комиссии и Делового совета ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилишда ЕОИИда ўзаро савдо, хизматлар ва инвестициялар ўсиши қайд этилди. Комиссия саноат ва қишлоқ хўжалигида кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси(ЕИК) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ишбилармонлар кенгашининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича Маслаҳат кенгашининг XI йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда интеграция жараёнларининг бизнес муҳитига таъсири юзасидан мониторинг натижалари тақдим этилди. Маълумотларга кўра, Иттифоқ доирасидаги ўзаро савдо 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 9 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 16 фоизга, тўғридан-тўғри инвестициялар эса 17 фоизга ошган.

ЕИК Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев таъкидлаганидек, ЕОИИ доирасида саноат корхоналарининг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шароит яратиш, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш Комиссия фаолиятининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Йиғилиш якунида Ҳайъат раиси Комиссиянинг асосий вазифаси Евроосиё иқтисодий интеграциясининг имкониятларини тўла очиш орқали ЕОИИ ҳудудида бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш эканини қайд этди ва ишбилармонларни янада фаол ва очиқ мулоқотга чақирди.
Маслаҳат кенгаши фаолиятининг мақсади ЕОИИ Комиссияси ва Ишбилармонлар кенгаши ўртасида Комиссия ваколатига кирувчи соҳаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича самарали мулоқотни таъминлашдан иборат.
Евразийская экономическая комиссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ–Хитой савдоси янги рекорд — ҳажм салкам $300 миллиардга етди
Янгиликлар лентаси
0