https://sputniknews.uz/20251201/uzbekistan-yadro-portlashi-53855815.html
Ўзбекистонда ядровий портлаш: газ конидаги катта ёнғин шундай ўчирилган
Ўзбекистонда ядровий портлаш: газ конидаги катта ёнғин шундай ўчирилган
Sputnik Ўзбекистон
1963 йилда Ўрта-булоқ газ конида юз берган ёнғин оддий усуллар билан ўчмаган ва 1034 кун давом этган. Совет мутахассислари 30 килотонна қудратли термоядро зарядини 1,5 км чуқурликда портлатиб, оловни 22–23 сонияда тўхтатган.
2025-12-01T16:49+0500
2025-12-01T16:49+0500
2025-12-01T16:49+0500
ядро қуроли
портлаш
газ портлаши
олимлар
бухоро
қашқадарё
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/01/53855629_0:156:3086:1892_1920x0_80_0_0_ffcb385c2f8e557ead7cc3ad9ba1dfb4.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. 1963 йил 1 декабрь куни Бухородан 90 км узоқликдаги Ўрта-булоқ газ конида йирик фалокат юз берди: ер остидаги газ ёниб, аланга баландлиги 120 метргача кўтарилган.Оловни оддий усуллар билан ўчиришнинг иложи бўлмаган ва ёнғин 1034 кун давом этди. Ҳар куни тахминан 12 млн куб метр газ ёниб кетарди (таққослаш учун: 2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 35,5 млрд куб метр газ ишлаб чиқарган).Олов манбасига 250 метрдан яқинлашишнинг имкони йўқ эди. Артиллериядан фойдаланиш бўйича бир неча уринишлар ҳам натижа бермади. Шундан сўнг Совет ҳукумати йиғилишда ёнғинни ядровий заряд ёрдамида ўчиришга қарор қилди. Заряднинг асосий хусусияти — “тоза” термоядро портлаш бўлиши, яъни бўлиниш маҳсулотларининг минимал, энергиянинг эса асосан термоядро синтези ҳисобига бўлиши керак эди. Портлаш санаси КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси томонидан, шахсан Л.И. Брежнев раҳбарлигида тасдиқланган.Орадан кўп ўтмай шунга ўхшаш ёнғин Қашқадарё вилоятидаги Памуқ газ конида ҳам содир бўлди. У ердаги ёнғин ҳам худди шу усул — ядровий портлаш ёрдамида бартараф этилган.
https://sputniknews.uz/20251130/boysun-gaz-yoqilish-53832096.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/01/53855629_178:0:2909:2048_1920x0_80_0_0_3b2f903a6a1c3b7274b6ed0423a1d5dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўрта-булоқ, памуқ газ кони, газ қудуғи ёнғини, ядровий портлаш, термоядро заряди, 30 килотонна, хиросима 15 килотонна, ссср, брежнев, газ фалокати, бухоро вилояти, қашқадарё, ёнғин ўчириш тарихи, 1034 кунлик ёнғин, газ конлари, техник авария
ўрта-булоқ, памуқ газ кони, газ қудуғи ёнғини, ядровий портлаш, термоядро заряди, 30 килотонна, хиросима 15 килотонна, ссср, брежнев, газ фалокати, бухоро вилояти, қашқадарё, ёнғин ўчириш тарихи, 1034 кунлик ёнғин, газ конлари, техник авария
Ўзбекистонда ядровий портлаш: газ конидаги катта ёнғин шундай ўчирилган
1963 йилда Ўрта-булоқ газ конида юз берган ва оддий усуллар билан ўчмай 1034 кун давом этган ёнғин 30 килотонна қувватли термоядро заряди портлатилиши орқали 22–23 сонияда тўхтатилган
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. 1963 йил 1 декабрь куни Бухородан 90 км узоқликдаги Ўрта-булоқ газ конида йирик фалокат юз берди: ер остидаги газ ёниб, аланга баландлиги 120 метргача кўтарилган.
Оловни оддий усуллар билан ўчиришнинг иложи бўлмаган ва ёнғин 1034 кун давом этди. Ҳар куни тахминан 12 млн куб метр газ ёниб кетарди (таққослаш учун: 2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 35,5 млрд куб метр газ ишлаб чиқарган).
Олов манбасига 250 метрдан яқинлашишнинг имкони йўқ эди. Артиллериядан фойдаланиш бўйича бир неча уринишлар ҳам натижа бермади. Шундан сўнг Совет ҳукумати йиғилишда ёнғинни ядровий заряд ёрдамида ўчиришга қарор қилди. Заряднинг асосий хусусияти — “тоза” термоядро портлаш бўлиши, яъни бўлиниш маҳсулотларининг минимал, энергиянинг эса асосан термоядро синтези ҳисобига бўлиши керак эди. Портлаш санаси КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси томонидан, шахсан Л.И. Брежнев раҳбарлигида тасдиқланган.
1966 йил 30 сентябрда 1,5 км чуқурликда 30 килотонна қувватга эга термоядро заряди портлатилди (таққослаш учун: Хиросимадаги бомба 15 килотонна бўлган). Портлашдан кейин тоғ жинслари силжиб, газ чиқиш йўлини тўлиқ ёпди ва 22–23 сония ичида олов ўчди.
Орадан кўп ўтмай шунга ўхшаш ёнғин Қашқадарё вилоятидаги Памуқ газ конида ҳам содир бўлди. У ердаги ёнғин ҳам худди шу усул — ядровий портлаш ёрдамида бартараф этилган.