https://sputniknews.uz/20251201/tadbirkorlar-yagona-darcha-53857722.html
Тадбиркорлар учун “ягона дарча”: Президент тақдимот билан танишди
Тадбиркорлар учун “ягона дарча”: Президент тақдимот билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлар учун барча давлат ва хусусий хизматларни бир жойда тақдим этувчи Бизнес ҳамроҳ ташкил этилади. Марказлар ягона электрон платформа асосида ишлаб, лицензия, сертификатлаш, солиқ ва экспортни соддалаштиришга қаратилган
2025-12-01T18:02+0500
2025-12-01T18:02+0500
2025-12-01T18:18+0500
ўзбекистон
жамият
шавкат мирзиёев
экспорт
ягона интерактив давлат хизматлари портали
бизнес
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/01/53857545_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_adcffd572c8ec26ef64cb5cd15db1fd8.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорлар учун давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 млрд долларга етказишни мақсад қилган. Ҳозирда 81 та давлат идораси тадбиркорларга 739 турдаги хизмат кўрсатмоқда. Бироқ 576 та хизмат тарқоқ ҳолда тақдим этилгани сабабли тадбиркорлар ҳужжат йиғиш жараёнида кўплаб идораларга қатнаб сарсон бўлаётгани қайд этилди. Масалан, гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 17 та босқичдан ўтиш ва 10 та идорага мурожаат қилиш керак.Шунингдек, бухгалтерия, солиқ, экспорт ва сертификатлаш соҳасида комплекс консалтинг хизмати кўрсатадиган ягона хусусий сервис майдони мавжуд эмаслиги айтилди. Бу хизматларни банклар, суғурта компаниялари, биржа ва брокерлар, логистика операторлари ва бизнес таълим дастурлари билан интеграция қилиш мумкинлиги таъкидланди.Тақдимотда тадбиркорлар учун барча давлат ва хусусий хизматларни бир жойга жамлайдиган “Бизнес ҳамроҳ” марказларини очиш таклиф қилинди.Тадбиркорларнинг мурожаатларига туну кун жавоб берадиган колл-марказ ҳам ташкил этилади.Президент таклифни маъқуллаб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20251117/uzbekistan-biznes-soddalashtirilish-53527539.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/01/53857545_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_deba9349d1d6e4a4694cd0bce2d8bc09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тадбиркорлик, бизнес ҳамроҳ, ягона дарча, савдо-саноат палатаси, давлат хизматлари, экспорт, ривожланиш, электрон платформа, президент мирзиёев, бизнес хизмати, соддалаштириш
ўзбекистон, тадбиркорлик, бизнес ҳамроҳ, ягона дарча, савдо-саноат палатаси, давлат хизматлари, экспорт, ривожланиш, электрон платформа, президент мирзиёев, бизнес хизмати, соддалаштириш
Тадбиркорлар учун “ягона дарча”: Президент тақдимот билан танишди
18:02 01.12.2025 (янгиланди: 18:18 01.12.2025) Савдо-саноат палатаси ҳузурида очилиши режалаштирилган “Бизнес ҳамроҳ” марказларда барча хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида ягона электрон платформа орқали кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорлар учун давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ўзбекистон 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 млрд долларга етказишни мақсад қилган. Ҳозирда 81 та давлат идораси тадбиркорларга 739 турдаги хизмат кўрсатмоқда. Бироқ 576 та хизмат тарқоқ ҳолда тақдим этилгани сабабли тадбиркорлар ҳужжат йиғиш жараёнида кўплаб идораларга қатнаб сарсон бўлаётгани қайд этилди. Масалан, гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 17 та босқичдан ўтиш ва 10 та идорага мурожаат қилиш керак.
Шунингдек, бухгалтерия, солиқ, экспорт ва сертификатлаш соҳасида комплекс консалтинг хизмати кўрсатадиган ягона хусусий сервис майдони мавжуд эмаслиги айтилди. Бу хизматларни банклар, суғурта компаниялари, биржа ва брокерлар, логистика операторлари ва бизнес таълим дастурлари билан интеграция қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Тақдимотда тадбиркорлар учун барча давлат ва хусусий хизматларни бир жойга жамлайдиган “Бизнес ҳамроҳ” марказларини очиш таклиф қилинди.
Режага кўра, Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган марказларда барча давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида бир жойда, ягона электрон платформа орқали кўрсатиш йўлга қўйилади.
Тадбиркорларнинг мурожаатларига туну кун жавоб берадиган колл-марказ ҳам ташкил этилади.
Президент таклифни маъқуллаб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.