Янги тартиб: беморларни бошқа шифохонага ўтказиш бепул ва эркин танлов асосида

© Sputnik / Бахром ХатамовАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда стационар беморлар эндиликда зарур ихтисослаштирилган ёрдамни олиш учун тиббиёт муассасасини эркин танлайди, уларни бошқа муассасага ўтказиш эса бепул амалга оширилади
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистонда стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни зарур ҳолларда бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби белгиланди. Тегишли низом Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.
Янги тартибга кўра, агар беморга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам керак бўлса ва у фақат бошқа муассасада кўрсатила олса, бемор шу муассасага ўтказилади.
Беморни ўтказиш фақат шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатмага асосан амалга оширилади. Бу кўрсатма қуйидаги ҳолларда берилади:
муассасада зарур тиббий ускуналар ёки мутахассислар йўқ бўлса;
ихтисослаштирилган ёрдам бошқа тиббиёт муассасасида мавжуд бўлса.
Шу билан бирга, бемор қабул қиладиган тиббиёт муассасасини эркин танлаш ҳуқуқига эга. Танланган муассасада бўш ўрин, зарур ускуналар ва мутахассислар бор-йўқлиги олдиндан текширилади.
Беморлар ҳаётий кўрсаткичлари барқарор бўлган ҳолда, шифокорлар кузатувида бепул равишда бошқа тиббиёт муассасасига етказиб қўйилади.
Врач выписывает рецепт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Янги тартиб: йўлланмасиз тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади
Янгиликлар лентаси
0