https://sputniknews.uz/20251113/yollanma-tibbiy-xizmat-pul-53441325.html
Янги тартиб: йўлланмасиз тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади
Янги тартиб: йўлланмасиз тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади
Sputnik Ўзбекистон
Бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида кафолатланган пакетдан ташқари хизматлар пулли асосда кўрсатилади. Ҳукумат тасдиқига кўра, йўлланмасиз мурожаат қилган мижозлар тўловни олдиндан амалга ошириб, мутахассис ва ташхисдан ўтади.
2025-11-13T12:05+0500
2025-11-13T12:05+0500
2025-11-13T12:05+0500
ўзбекистон
тиббий кўрик
тиббиёт муассаси
янги қонун
соғлиқ
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/03/23743933_0:105:2000:1230_1920x0_80_0_0_06eef9a184a62514ca0e9b18b8db3e34.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда мижоз тиббиёт муассасасига режали тиббий ёрдам олиш учун йўлланмасиз, ўз хоҳиши билан мурожаат қилса, тиббий хизматлар белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.Низомга мувофиқ, давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган хизматлардан ташқари барча тиббий хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли тартибда амалга оширилади. Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.Текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) мижозга амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.
https://sputniknews.uz/20251110/tibbiyot-raqamlashtirish-yordam-dori-aylanma-53366750.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/03/23743933_110:0:1890:1335_1920x0_80_0_0_af603a52ec9e8ac22de727f2177ea8c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бирламчи тиббий ёрдам, птём, тиббий хизматлар, пулли хизматлар, йўлланма, тиббий низом, ҳукумат қарори, рўйхатга олиш, шифокор кўриги, лаборатор ташхис, инструментал ташхис, амбулатор даволаш, стационар даволаш, бепул тиббий пакет, тўлов тартиби, нархнома, тиббиёт муассасалари
бирламчи тиббий ёрдам, птём, тиббий хизматлар, пулли хизматлар, йўлланма, тиббий низом, ҳукумат қарори, рўйхатга олиш, шифокор кўриги, лаборатор ташхис, инструментал ташхис, амбулатор даволаш, стационар даволаш, бепул тиббий пакет, тўлов тартиби, нархнома, тиббиёт муассасалари
Янги тартиб: йўлланмасиз тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади
Янги тартибга кўра, бирламчи тиббий ёрдамда кафолатланган пакетдан ташқари хизматлар йўлланмасиз мурожаат этилганда пулли асосда кўрсатилади
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда мижоз тиббиёт муассасасига режали тиббий ёрдам олиш учун йўлланмасиз, ўз хоҳиши билан мурожаат қилса, тиббий хизматлар белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом
тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган хизматлардан ташқари барча тиббий хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли тартибда амалга оширилади. Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.
"Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади. Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади".
Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.
Текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) мижозга амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.