https://sputniknews.uz/20251201/aiib-uzbekistan-bitim-53846223.html
Ўзбекистон ва ОИИБ "яшил" ва барқарор иқтисодиёт учун 500 млн долларлик битим имзолади
Ўзбекистон ва ОИИБ "яшил" ва барқарор иқтисодиёт учун 500 млн долларлик битим имзолади
Sputnik Ўзбекистон
ОИИБ ва Ўзбекистон ҳукумати яшил ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн долларлик дастурни бошлади. Дастур энергетика самарадорлиги, тоза энергия ва иқлим ислоҳотларини жадаллаштиришга қаратилган.
2025-12-01T10:05+0500
2025-12-01T10:05+0500
2025-12-01T10:22+0500
ўзбекистон – 2030 стратегияси
жаҳон банки
яшил энергия
иқтисод
электр энергияси
иқлим ўзгариши
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1385/82/13858222_0:78:1502:923_1920x0_80_0_0_052e5cc8a93bc97cc3a96ae2ac7b55fa.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) ва Ўзбекистон ҳукумати “Яшил ва барқарор бозор иқтисодиёти” дастурини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик молиялаштириш келишувини имзолади. Бу ҳақда ОИИБ матбуот хизмати хабар берди.Дастур мамлакатнинг яшил, барқарор ва бозор тамойилларига асосланган иқтисодиётга ўтишини жадаллаштиришга қаратилган.Қайд этилишича, ушбу ислоҳотлар паст углеродли ўсиш, давлат сектори самарадорлиги ва иқлимга чидамлиликни оширишга қаратилган сиёсат ва бошқарув механизмларини мустаҳкамлашни назарда тутади. ОИИБнинг иқлимга йўналтирилган Молиялаштириш (CPBF) ёндашуви доирасида операция энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, давлат корхоналарида бошқарувни кучайтириш, иқлимга мослаштирилган давлат харидларини кенгайтириш, углерод кредитлари учун шаффоф ҳисобот ва верификация тизимини жорий этиш орқали хусусий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлайди.Дастур Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва “Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси” (2019–2030) ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган мақсадларни қўллаб-қувватлайди. У тоза энергия тизимларини ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва хусусий капитални жалб қилиш бўйича ислоҳотларга ҳамоҳанг.ОИИБ — 2016 йилда ташкил этилган, 111 та аъзо мамлакатга эга, 100 миллиард доллар устав капитали билан “AAA” рейтингига эга кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, барқарор инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган.
https://sputniknews.uz/20251112/adb-uzbekistan-qarz-53409957.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1385/82/13858222_85:0:1418:1000_1920x0_80_0_0_b1289ff41047c7c2739b01803f21e68e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оииб, aiib, ўзбекистон, тошкент, яшил иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, иқлим ислоҳотлари, энергия самарадорлиги, тоза энергия, иссиқхона газлари, климат молияси, жаҳон банки, ўзбекистон 2030
оииб, aiib, ўзбекистон, тошкент, яшил иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, иқлим ислоҳотлари, энергия самарадорлиги, тоза энергия, иссиқхона газлари, климат молияси, жаҳон банки, ўзбекистон 2030
Ўзбекистон ва ОИИБ "яшил" ва барқарор иқтисодиёт учун 500 млн долларлик битим имзолади
10:05 01.12.2025 (янгиланди: 10:22 01.12.2025) Дастур иссиқхона газларини камайтириш, ҳавони яхшилаш, иқлим хавфларига мослашувни ошириш, энергия сарфини қисқартиришга хизмат қилиб, кам таъминланган аҳоли шароитларини яхшилаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) ва Ўзбекистон ҳукумати “Яшил ва барқарор бозор иқтисодиёти” дастурини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик молиялаштириш келишувини имзолади. Бу ҳақда ОИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Дастур мамлакатнинг яшил, барқарор ва бозор тамойилларига асосланган иқтисодиётга ўтишини жадаллаштиришга қаратилган.
Қайд этилишича, ушбу ислоҳотлар паст углеродли ўсиш, давлат сектори самарадорлиги ва иқлимга чидамлиликни оширишга қаратилган сиёсат ва бошқарув механизмларини мустаҳкамлашни назарда тутади.
ОИИБнинг иқлимга йўналтирилган Молиялаштириш (CPBF) ёндашуви доирасида операция энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, давлат корхоналарида бошқарувни кучайтириш, иқлимга мослаштирилган давлат харидларини кенгайтириш, углерод кредитлари учун шаффоф ҳисобот ва верификация тизимини жорий этиш орқали хусусий инвестицияларни жалб қилишни қўллаб-қувватлайди.
ОИИБ бош инвестиция директори Константин Лимитовскийнинг таъкидлашича, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг иқлимий ва иқтисодий ислоҳотларига муҳим туртки беради, иқлим молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш учун шарт-шароит яратади.
Дастур Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва “Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси” (2019–2030) ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган мақсадларни қўллаб-қувватлайди. У тоза энергия тизимларини ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва хусусий капитални жалб қилиш бўйича ислоҳотларга ҳамоҳанг.
ОИИБ — 2016 йилда ташкил этилган, 111 та аъзо мамлакатга эга, 100 миллиард доллар устав капитали билан “AAA” рейтингига эга кўп томонлама ривожланиш банки бўлиб, барқарор инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган.