Муз устида рақс: Тошкентда фигурали учиш мусобақалари қандай ўтди?
19:53 30.11.2025 (янгиланди: 10:24 01.12.2025)

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон кубоги ҳамда клублараро мусобақалар бўлиб ўтди. Унда 9 та мамлакатдан 236 нафар спортчи иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкентда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон Республикаси кубоги ва Global Skating Academy лойиҳаси доирасида клублараро мусобақалар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Клублараро мусобақалар 9 та мамлакатдан 236 нафар спортчини бирлаштирди: Россия, Қозоғистон, Миср, Кувайт ва бошқалар. Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон кубоги эса 39 нафар иштирокчини тўплади.

В Ташкенте состоялись межклубные соревнования по фигурному катанию
© Sputnik
Фигурали учувчилар учун мусобақа ўзини кашф қилиш ва янги тажрибалар орттириш майдонига айланди.

В Ташкенте состоялись межклубные соревнования по фигурному катанию в рамках Кубка Узбекистана и проекта Global Skating Academy
© Sputnik
“Мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси шахсий рекордини янгилаш ва ғалаба қозонишга интилади. Ушбу мусобақа конькида учувчилар учун янги кашфиёт майдонига айланди. Иштирокчилар яна бир бор халқаро чемпионатларда ўзларини синаб кўришади”, — дейди фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Андрей Дриганов.

В Ташкенте состоялись межклубные соревнования по фигурному катанию
© Sputnik
Ушбу турнир спортчилар учун катта масъулият ҳам юклайди.
“Бугунги мусобақада иштирок этиш биз учун катта аҳамиятга эга. Бу мусобақалар бизга ўз устимизда ишлаш, янги мақсадларга эришиш ва бошқалар билан тажриба алмашишга ёрдам беради”, — дейди ўзбекистонлик фигурали учувчи Севинч Раҳимова.

В Ташкенте состоялись межклубные соревнования по фигурному катанию
© Sputnik
Турнир спортчиларда ҳам, томошабинларда ҳам катта таассурот қолдирди.
