Мирзиёев аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом Национального комитета Республики Узбекистан по статистике.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом Национального комитета Республики Узбекистан по статистике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, 60 минг нафардан зиёд "Маҳалла еттилиги" вакиллари ўқитилди, уйлар геоманзиллари шакллантирилди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йилги аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозиргача 9008 та маҳалла бўйича ташкилий режалар тасдиқланди, рўйхатга олишда иштирок этувчи 60 минг нафардан зиёд “маҳалла еттилиги” вакиллари ва масъул ходимлари учун махсус ўқув курслари ўтказилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом Национального комитета Республики Узбекистан по статистике.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом Национального комитета Республики Узбекистан по статистике. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом Национального комитета Республики Узбекистан по статистике.
Рўйхатга олиш электрон шаклда – махсус портал орқали ўтказилади. Маълумотлар порталга рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, планшет қурилмалари ёрдамида киритилади. Жараёнлар геоахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. Бунинг учун рўйхатга олинадиган хонадонлар ва турар жойларнинг геоманзиллари шакллантирилди.
Давлат раҳбарига ҳудудларда бу борадаги ишларнинг тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳисобот берилди.
Рўйхатга олиш жараёнларини янада такомиллаштириш йўллари, шу жумладан, рақамли платформалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, хорижга ишлаш, ўқиш ёки хизмат сафарига кетган фуқароларни рўйхатга олиш, уйма-уй ва онлайн тўпланган маълумотларни интеграция қилиш бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Мирзиёев аниқ, тезкор ва ишончли статистика давлат сиёсатини белгилаш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим омили эканини қайд этди. Соҳани стратегик ёндашув асосида трансформация қилишни давом эттириш топширилди.
Мутасаддиларга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Эслатамиз, рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар ўтказилади. Респондентлар ўзининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади.
Люди гуляют в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Президент Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Янгиликлар лентаси
0