Президент Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги фармонни имзолади

© Sputnik / Бахром ХатамовЛюди гуляют в центре Ташкента
Люди гуляют в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Oбуна бўлиш
Давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. 19 сентябрь куни президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.
Ўзбекистонда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган. Сўнгги йилларда бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказиш белгиланган.
Шу боис 2021 йилда аҳолини, 2022 йилда эса қишлоқ хўжалигини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди.
Всероссийская перепись наcеления в регионах России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0