https://sputniknews.uz/20250912/2026-yil-aholi-qishloq-xojaligi-royxat-51911102.html
2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади
2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Рўйхатга олиш 2026: аҳоли, миграция ва қишлоқ хўжалиги ҳақида тўлиқ маълумот
2025-09-12T09:12+0500
2025-09-12T09:12+0500
2025-09-12T10:03+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
аҳолини рўйхатга олиш
қишлоқ хўжалиги
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0c/51911354_0:145:2795:1717_1920x0_80_0_0_ef153bf7386a5d06bb1e53ebed887a1b.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистонда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган. Сўнгги йилларда бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказиш белгиланган.Шу боис 2021 йилда аҳолини, 2022 йилда эса қишлоқ хўжалигини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди. Тақдимотда халқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳамда Жаҳон банки, ЮНФПА ва ФАО ташкилотлари иштирокида ишлаб чиқилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини бир вақтда рўйхатдан ўтказиш таклифи кўриб чиқилди.Мазкур усул орқали харажатлар сезиларли қисқариб, 1,3 триллион сўм маблағ тежалади. Саволларнинг сони аввал режалаштирилган 328 тадан 71 тага қисқартирилди.Мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллади.
https://sputniknews.uz/20250828/uzbekistan-aholi-38-million-48-yil-100-million-51571593.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0c/51911354_155:0:2638:1862_1920x0_80_0_0_9709d83230c1a2e559f5f3153e3129bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аҳолини рўйхатга олиш 2026, ўзбекистон аҳоли сони 38 миллион, қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш, миграция маълумотлари ўзбекистон, оилавий ҳолат статистикаси, аҳоли даромад манбалари, ўзбекистон статистикаси, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги маълумотлари, 1989 йил охирги рўйхатга олиш, шавкат мирзиёев рўйхатга олиш таклифлари
аҳолини рўйхатга олиш 2026, ўзбекистон аҳоли сони 38 миллион, қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш, миграция маълумотлари ўзбекистон, оилавий ҳолат статистикаси, аҳоли даромад манбалари, ўзбекистон статистикаси, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги маълумотлари, 1989 йил охирги рўйхатга олиш, шавкат мирзиёев рўйхатга олиш таклифлари
2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади
09:12 12.09.2025 (янгиланди: 10:03 12.09.2025) Рўйхатга олиш натижасида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ўзбекистонда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган. Сўнгги йилларда бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказиш белгиланган.
Шу боис 2021 йилда аҳолини, 2022 йилда эса қишлоқ хўжалигини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди.
Тақдимотда халқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳамда Жаҳон банки, ЮНФПА ва ФАО ташкилотлари иштирокида ишлаб чиқилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини бир вақтда рўйхатдан ўтказиш таклифи кўриб чиқилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.
Мазкур усул орқали харажатлар сезиларли қисқариб, 1,3 триллион сўм маблағ тежалади. Саволларнинг сони аввал режалаштирилган 328 тадан 71 тага қисқартирилди.
Мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.
Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллади.