Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин: Россия учун фронтдаги суръат барча йўналишлар бўйича ижобий

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2025
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари махсус ҳарбий операция ҳудудида эришилаётган муваффақиятларни санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Қуролли кучлари учун фронтда суръат барча йўналишларда ижобий эканини маълум қилди ва душман катта йўқотишларга дуч келаётганини таъкидлади.

“Россия қўшинлари учун барча йўналишлар бўйича ижобий суръат сақланмоқда”, - деди Путин Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Путин Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга дуч келаётганини таъкидлади. Фақат октябрда душман 47,5 минг жангчисини йўқотди. Бундан ташқари, Украина армиясида хизматдан бош тортиш ҳолатлари ошмоқда.
Россия раҳбарининг махсус ҳарбий операция ҳақидаги бошқа баёнотлари:
Красноармейск ва Димитров тўлиқ қуршовга олинган;
Волчанск деярли Росся Қуролли кучлари қўлида;
3,5 минг украиналик ҳарбий Оскол дарёсининг чап қирғоғида блокланган;
Северскда Россия ҳарбийлари 8 мингта бинодан 1,7 мингтасини эгаллаган;
Россия армияси Запорожье вилоятининг шимолида олға силжимоқда, улар Гуляйпольега яқинлашган ва ҳужумни яна давом эттиришади;
Украина армияси учун Запорожье йўналишидаги фронт қулаши мумкин.

“Украина қўшинлари эгаллаб турган ҳудудлардан чиқиб кетса – ана ўшанда жанговар ҳаракатлар тўхтатилади. Агар чиқиб кетмаса, бунга ҳарбий йўл билан эришамиз”, - деди Россия раҳбари.

Пополнение одного из десантно-штурмовых полков ВДВ проводит занятия по боевому слаживанию на полигоне в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари ДХРдаги қишлоқни озод қилди
Янгиликлар лентаси
0