https://sputniknews.uz/20251127/edb-omborlar-talab-oshish-53768457.html
ЕОТБ: Евроосиё минтақасида омборларга талаб 2040 йилгача икки бараваргача ошади
ЕОТБ: Евроосиё минтақасида омборларга талаб 2040 йилгача икки бараваргача ошади
Sputnik Ўзбекистон
ЕОТБга кўра, минтақада омборларга талаб 2040 йилгача 58 млн кв.м дан 101–123 млн кв.м гача ошади. Электрон тижорат, ритейл, агробизнес ва фармсектор асосий драйверларга айланади.
2025-11-27T12:01+0500
2025-11-27T12:01+0500
2025-11-27T12:02+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
қурилиш
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/06/15336209_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_9360deecb09092bd5abc4f16edd939a2.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. 2040 йилга бориб электрон тижорат омборларига бўлган эҳтиёж ҳозирги 2,9 миллиондан 27,3 миллион квадрат метргача ўсиши мумкин. Бу маълумотлар Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) "Евроосиё минтақасининг омборхона инфратузилмаси: ўн йиллик имконияти" тадқиқотида келтирилган. Тадқиқот Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олади. Унга кўра, келгусида юқори технологияли ихтисослаштирилган омборларга инвестициялар энг жозибали йўналишлардан бирига айланади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш, музлатиш ва сақлаш имкониятини берувчи совуқ занжирли омборлар, шунингдек дори воситалари ва уларнинг таркибий қисмлари логистикасида барқарор ҳарорат режимини таъминловчи инфратузилмаларга эҳтиёж ҳам кучаяди.Тадқиқотда қуйидаги рақамлар қайд этилган:Илғор ўсиш тенденцияларига кўра, 2040 йилга келиб электрон тижорат омборларининг бозордаги улуши ҳозирги 5 фоиздан 22–23 фоизгача ошиши мумкин. Чакана савдо улуши эса 94 фоиздан тахминан 70 фоизгача пасайиши кутилмоқда.Агросаноат мажмуаси ва фармацевтика секторларида юқори сифатли омборлар улуши ҳам сезиларли ўсади — ҳозирги минимал кўрсаткичлардан мос равишда 5,7% ва 1,3% гача кўтарилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20251014/wildberries-uzbekistan-logistika-majmua-52687167.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/06/15336209_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_97e94956767296b888197e83d36853f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еотб, омборхона инфратузилмаси, евроосиё, логистика, электрон тижорат, ритейл, 3pl, фулфилмент, саноатлашув, мультимодал хаблар, “сухой порт”, ҳудудий логистика, ўзбекистон, агробизнес, фармацевтика омборлари, совуқ занжир, транзит коридорлари
еотб, омборхона инфратузилмаси, евроосиё, логистика, электрон тижорат, ритейл, 3pl, фулфилмент, саноатлашув, мультимодал хаблар, “сухой порт”, ҳудудий логистика, ўзбекистон, агробизнес, фармацевтика омборлари, совуқ занжир, транзит коридорлари
ЕОТБ: Евроосиё минтақасида омборларга талаб 2040 йилгача икки бараваргача ошади
12:01 27.11.2025 (янгиланди: 12:02 27.11.2025) Тадқиқотга кўра, савдо таркиби ўзгариши, электрон тижорат ўсиши, логистика технологиялари ва саноатлашув натижасида 2040 йилга бориб замонавий омборларга талаб 120 млн квадрат метрдан ошади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. 2040 йилга бориб электрон тижорат омборларига бўлган эҳтиёж ҳозирги 2,9 миллиондан 27,3 миллион квадрат метргача ўсиши мумкин. Бу маълумотлар Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) "Евроосиё минтақасининг омборхона инфратузилмаси: ўн йиллик имконияти"
тадқиқотида келтирилган.
Тадқиқот Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олади. Унга кўра, келгусида юқори технологияли ихтисослаштирилган омборларга инвестициялар энг жозибали йўналишлардан бирига айланади.
Чуқур рақамлаштириш ва автоматлаштиришга эга электрон тижорат ҳамда 3PL (учинчи томон логистикаси) объектлари, йирик агломерациялар ва минтақалардаги тарқатиш марказларига бўлган талаб кескин ошиб бориши кутилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш, музлатиш ва сақлаш имкониятини берувчи совуқ занжирли омборлар, шунингдек дори воситалари ва уларнинг таркибий қисмлари логистикасида барқарор ҳарорат режимини таъминловчи инфратузилмаларга эҳтиёж ҳам кучаяди.
Тадқиқотда қуйидаги рақамлар қайд этилган:
агросаноат мажмуасида 2040 йилга бориб 4,2–6,4 миллион квадрат метрга қўшимча эҳтиёж юзага чиқади;
фармацевтика тармоғида талаб 1,0–1,2 миллион квадрат метргача ўсади;
чакана савдо омборлари талаби 2025 йилдаги 54,6 миллион кв. м дан 2040 йилга бориб 72,4–86,9 миллион кв. м гача кўпайиши мумкин.
Илғор ўсиш тенденцияларига кўра, 2040 йилга келиб электрон тижорат омборларининг бозордаги улуши ҳозирги 5 фоиздан 22–23 фоизгача ошиши мумкин. Чакана савдо улуши эса 94 фоиздан тахминан 70 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Агросаноат мажмуаси ва фармацевтика секторларида юқори сифатли омборлар улуши ҳам сезиларли ўсади — ҳозирги минимал кўрсаткичлардан мос равишда 5,7% ва 1,3% гача кўтарилиши мумкин.