Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Агросаноат кенгаши: иттифоқ давлатлари агросаноат истиқболларини муҳокама қилди

© пресс-служба ЕИКВ Беларуси состоялось шестое заседание Совета по агропромышленной политике ЕАЭС
В Беларуси состоялось шестое заседание Совета по агропромышленной политике ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилишда иттифоқ мамлакатлари ўртасида маҳсулотлар ўзаро савдосини ошириш, ҳосил кам бўлган давлатларга кўмак кўрсатиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Агросаноат сиёсати кенгашининг олтинчи йиғилишида Иттифоқ мамлакатлари ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) вакиллари агросаноат мажмуасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Йиғилишда ЕОИИга аъзо давлатларда агросаноат соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Хусусан, маҳсулот ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш, рақамли ечимларни жорий этиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Агросаноат мажмуасининг энг устувор вазифаларидан бири — юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлашни кенгайтириш.

Йиғилишда таъкидланишича, ЕОИИ давлатлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси изчил ўсмоқда. Масалан, ўтган йили Россия ва иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ошган.
ЕОИИнинг барча бешта давлати ўзини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлай олади. Бироқ ҳосил кам бўлган йилларда ёки бошқа ташқи омиллар таъсирида мамлакатларнинг бир-бирини ўз имкониятларидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлаши жуда муҳим.
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда. Россиянинг аграр университетларида Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистондан келган талабалар таҳсил олмоқда. Агросаноат мажмуасида қўшма илмий-тадқиқотлар, кооперация лойиҳалари ва мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳим вазифа сифатида қайд этилди.
Гоар Барсегян провела рабочую встречу с первым заместителем генерального директора ФАО Маурицио Мартина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда - Гоар Барсегян
Янгиликлар лентаси
0