https://sputniknews.uz/20251121/eoii-global-oziq-ovqat-53643060.html
ЕОИИ глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда - Гоар Барсегян
ЕОИИ глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда - Гоар Барсегян
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК вазирининг сўзларига кўра, Иттифоқ буғдой, кунгабоқар ёғи ва музлатилган балиқларнинг дунёдаги етакчи экспортчиси. 21.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-11-21T17:19+0500
2025-11-21T17:19+0500
2025-11-21T17:19+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/15/53643232_0:0:1400:789_1920x0_80_0_0_ff345947af08e39b021cdfb4f462924e.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян маълум қилди.Гоар Барсегиан ФАО бош директорининг биринчи ўринбосари Маурицио Мартин билан учрашди.Томонлар агросаноат мажмуасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шу жумладан, аъзо давлатлар иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, аграр секторни ҳар томонлама модернизация қилиш, кооперация ва миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратишни белгилаб олишди.ЕИК вазирининг ФАО ҳузуридаги ЕОИИ мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва Римдаги бошқа халқаро ташкилотлар билан амалий учрашувлари давомида агросаноат мажмуасида интеграцияни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари ва масалалари муҳокама қилинди.Вазир ЕИК аъзо давлатлар билан яқин ҳамкорликда минтақавий ташкилотлар ва мамлакатлар билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришга ва чуқурлаштиришга тайёр бўлиб, ҳамма учун янада барқарор, инклюзив ва очарчиликдан холи келажакка эришишга тайёр эканини қайд этди.
https://sputniknews.uz/20251120/euau-bozorlarar-teng-huquq-53604232.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/15/53643232_188:0:1400:909_1920x0_80_0_0_46ea7e3e663ada86ffcfb67c1f9db825.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, озиқ-овқат
ЕОИИ глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда - Гоар Барсегян
ЕИК вазирининг сўзларига кўра, Иттифоқ буғдой, кунгабоқар ёғи ва музлатилган балиқларнинг дунёдаги етакчи экспортчиси.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян
маълум қилди. "Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари глобал озиқ-овқат таъминотининг муҳимлигини англаб, жаҳон аграр бозорига юқори сифатли маҳсулотлар етказиб бериш орқали очарчиликка қарши курашга катта ҳисса қўшмоқда. Иттифоқ буғдой, кунгабоқар ёғи ва музлатилган балиқларнинг дунёдаги етакчи экспортчиси, буғдой уни ва рапс ёғининг иккинчи йирик экспортчиси, арпа ва шрот бўйича учинчи ўринда туради”, - деди вазир БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Римдаги қароргоҳидаги йиғилишда.
Гоар Барсегиан ФАО бош директорининг биринчи ўринбосари Маурицио Мартин билан учрашди.
Томонлар агросаноат мажмуасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шу жумладан, аъзо давлатлар иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, аграр секторни ҳар томонлама модернизация қилиш, кооперация ва миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратишни белгилаб олишди.
ЕИК вазирининг ФАО ҳузуридаги ЕОИИ мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва Римдаги бошқа халқаро ташкилотлар билан амалий учрашувлари давомида агросаноат мажмуасида интеграцияни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари ва масалалари муҳокама қилинди.
"Ишончим комилки, “бешлик" мамлакатларининг биргаликдаги сайъ-ҳаракатлари дунёда юзага келадиган муаммоларга қарши туришга ва Иттифоқнинг глобал озиқ – овқат таъминоти соҳасидаги энг муҳим шерик мақомини мустаҳкамлашга имкон беради”, - дея у.
Вазир ЕИК аъзо давлатлар билан яқин ҳамкорликда минтақавий ташкилотлар ва мамлакатлар билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришга ва чуқурлаштиришга тайёр бўлиб, ҳамма учун янада барқарор, инклюзив ва очарчиликдан холи келажакка эришишга тайёр эканини қайд этди.