Ўзбекистонга қарийб 10 млн нафарга яқин турист келди: топ-5 мамлакат

Oбуна бўлиш
2025 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонга 9,7 миллион турист келди. Асосий оқим қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 миллион нафарга ёки 50 фоизга кўп.
Туристлар сони бўйича топ-5 давлатлар:
1.
Қирғизистон — 2,8 миллион нафар
2.
Қозоғистон — 2,3 миллион нафар
3.
Тожикистон — 2,2 миллион нафар
4.
Россия — 851,9 минг нафар
5.
Афғонистон — 388,2 минг нафар
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0