Гулистон, Ғиждувон ва Бўкада ҳокимлар алмашди — тафсилотлар

© Хокимият города ГулистанаВ Гулистане, Гиждуване и Буке сменились хокимы.
В Гулистане, Гиждуване и Буке сменились хокимы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2025
Oбуна бўлиш
Гулистон шаҳри, Ғиждувон ва Бўка туманида навбатдан ташқари сессиялар ўтказилиб, ушбу ҳудудларга янги ҳокимлар тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Гулистон шаҳри, Ғиждувон ва Бўка туманларида Кенгашларнинг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтиб, ушбу ҳудудларга янги ҳокимлар тайинланди.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳокими лавозимига унгача Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Фаррух Ўктамжонов тайинланди. Унгача шаҳар ҳокими вазифасини Жамолиддин Ходжиманов бажариб келган.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ҳокими лавозимига, бунгача “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келган Фарҳод Умаров тасдиқланди. Туман ҳокими лавозимини аввал Шерзод Ашуров эгаллаб келган.
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими лавозимига эса айни пайтгача Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Сардор Исоқулов тайинланди. Бунгача туманга Бахтиёр Бегматов раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 ноябрь куни камбағалликни қисқартириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар сарҳисоби юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айрим туман ҳокимлари танқид қилинган, Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимларини лавозимдан озод этиш, шунингдек, яна 20 та туман ҳокимига нисбатан ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўриш белгилаб қўйилган эди.
Советник президента Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Ўзбекистонда янги тайинловлар: Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди
Янгиликлар лентаси
0