“Зита ва Гита” юлдузи Дҳармендра 89 ёшида вафот этди

© Getty Images / Hindustan Times/Manoj PatilУмер индийский киноактер Дхармендра
Умер индийский киноактер Дхармендра
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Oбуна бўлиш
Ҳинд киноси афсонаси Дҳармендра 89 ёшида вафот этди. Актёр октябрь ойи охирида нафас олишда қийналгани боис касалхонага ётқизилган эди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ҳиндистонлик киноактёр Дҳармендра Кевал Кришан Деол, кўпроқ Дҳармендра номи билан танилган, 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Дҳармендра ўз даврининг энг муваффақиятли ва харизматик актёрларидан бири сифатида танилган. 60 йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида у 300 тадан ортиқ фильмларда роль ижро этган.
Улар орасида совет томошабинлари орасида машҳур бўлган ҳинд картиналари — “Зита ва Гита”, “Менинг севимли рожам”, “Қасос ва қонун” ва бошқалар бор.
Актёр 8 декабрь куни нишонланиши керак бўлган 90 ёшга тўлишидан икки ҳафта олдин Мумбайдаги уйида вафот этди. NDTV телеканали маълумотича, у Breach Candy касалхонасидан чиқарилганидан 12 кун ўтиб вафот этган. Дҳармендра октябрь ойи охирида нафас олиш қийинлигидан шикоят қилиб, касалхонага ётқизилган эди.
Умер кинорежиссер, теле- и радиоведущий Тигран Кеосаян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Россиялик таниқли режиссёр Тигран Кеосаян вафот этди
Янгиликлар лентаси
0