Ўзбекистон АСЕАН дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилади — ариза маъқулланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСаммит АСЕАН в Малайзии
Саммит АСЕАН в Малайзии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Oбуна бўлиш
АСЕАН аъзо давлатлари Ўзбекистоннинг дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш аризасини тасдиқлади. Бу мамлакат учун минтақада янги имкониятлар очади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг Жануби–Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур шартномага қўшилиш аризаси Куала-Лумпурда Малайзия раислигида бўлиб ўтган АСЕАН Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида ташкилотга аъзо барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Ўзбекистоннинг шартномага қўшилиши мамлакат учун минтақада янги имкониятлар яратади. Жумладан, давлатлараро G2G (давлатлараро) ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар фаоллашиши, йирик хорижий корхоналарнинг Ўзбекистонга ишончи ортиши кутилмоқда.

Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси 1976 йил 24 февралда имзоланган бўлиб, АСЕАН минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилган.
АСЕАН минтақаси Жануби-Шарқий Осиёнинг 11 та давлатини ўз ичига олади ва 700 млн нафарга яқин аҳолига эга бўлган йирик бозор ҳисобланади.
Продукция ремесленников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2025
"ASEAN Arts & Crafts Bazaar"да илк бор Ўзбекистон стенди очилди
Янгиликлар лентаси
0