https://sputniknews.uz/20251124/transplantatsiya-xulosa-tartib-53694559.html
Инсон аъзолари трансплантациясига хулоса беришнинг янги тартиби белгиланди
Инсон аъзолари трансплантациясига хулоса беришнинг янги тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда трансплантация амалиётидан олдин реципиент ва донорнинг тиббий ҳолати махсус тартибда баҳоланади. Рухсат ёки рад этиш тиббий консилиум қарори билан белгиланади.
2025-11-24T10:01+0500
2025-11-24T10:01+0500
2025-11-24T14:22+0500
ўзбекистон
соғлиқ
янги қонун
тиббиёт муассаси
қарор
жамият
инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/08/41962867_0:106:1280:826_1920x0_80_0_0_d0d6450fcb62c740f94a16b10358193b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда реципиент ва донорларни тиббий текшириш ҳамда трансплантация учун тиббий хулоса бериш тартиби белгиланди. Адлия вазирлиги ушбу тартибни белгилайдиган низомни рўйхатдан ўтказди.Низомга мувофиқ, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида 3 ой ичида комплекс тиббий текширувдан ўтиши шарт.Текширув натижалари асосида трансплантацияга рухсат бериш фақат Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида белгиланган давлат тиббиёт муассасалари қошидаги тиббий консилиум томонидан амалга оширилади.Агар трансплантация амалиёти инсоннинг кўриш, нутқ ёки эшитиш қобилияти йўқолишига, руҳий ҳолатнинг бузилишига ёки меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига олиб келиши эҳтимоли бўлса, реципиент ва донорга ижобий хулоса бериш рад этилади.Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади.Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади.Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади.
https://sputniknews.uz/20250303/donor-5-mln-pul-tartib-huquq-48214220.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/08/41962867_70:0:1207:853_1920x0_80_0_0_6b2074e93f508b1a4e75739de6df0e1f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
реципиент, донор, трансплантация, орган кўчириб ўтказиш, тиббий консилиум, тиббий баҳолаш, тиббий хулоса, ўзбекистон, тошкент, соғлиқни сақлаш, трансплантация қоидалари, донорлик, орган олувчи, адлия вазирлиги, низом, тиббиёт муассасалари, давлат тиббиёт муассасалари.
реципиент, донор, трансплантация, орган кўчириб ўтказиш, тиббий консилиум, тиббий баҳолаш, тиббий хулоса, ўзбекистон, тошкент, соғлиқни сақлаш, трансплантация қоидалари, донорлик, орган олувчи, адлия вазирлиги, низом, тиббиёт муассасалари, давлат тиббиёт муассасалари.
Инсон аъзолари трансплантациясига хулоса беришнинг янги тартиби белгиланди
10:01 24.11.2025 (янгиланди: 14:22 24.11.2025) Янги тартибга кўра, трансплантация олдидан орган олувчи ва донорнинг тиббий ҳолати баҳоланиб, амалиётга рухсат ёки рад этиш консилиум томонидан белгиланади
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда реципиент ва донорларни тиббий текшириш ҳамда трансплантация учун тиббий хулоса бериш тартиби белгиланди. Адлия вазирлиги ушбу тартибни белгилайдиган низомни
рўйхатдан ўтказди.
Низомга мувофиқ, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида 3 ой ичида комплекс тиббий текширувдан ўтиши шарт.
Текширув натижалари асосида трансплантацияга рухсат бериш фақат Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон
қарорида белгиланган давлат тиббиёт муассасалари қошидаги тиббий консилиум томонидан амалга оширилади.
Тиббий консилиум реципиентда трансплантацияга муҳтожликни, донорда эса ушбу амалиётга лаёқатлиликни баҳолаб, тиббий хулоса беради ёки уни рад этади.
Агар трансплантация амалиёти инсоннинг кўриш, нутқ ёки эшитиш қобилияти йўқолишига, руҳий ҳолатнинг бузилишига ёки меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига олиб келиши эҳтимоли бўлса, реципиент ва донорга ижобий хулоса бериш рад этилади.
Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади.
Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади.
Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади.