https://sputniknews.uz/20250303/donor-5-mln-pul-tartib-huquq-48214220.html
Энди донорлар 5 миллион сўмдан кўпроқ пул олади — янги тартиб ва ҳуқуқлар
Энди донорлар 5 миллион сўмдан кўпроқ пул олади — янги тартиб ва ҳуқуқлар
Sputnik Ўзбекистон
Фахрий донор кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олади.
2025-03-03T15:18+0500
2025-03-03T15:18+0500
2025-03-03T15:18+0500
жамият
ўзбекистон
янги қонун
пул
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46627530_0:228:2830:1820_1920x0_80_0_0_94996b2345d89dd38aa2092004f3943b.jpg
ТОШКЕНТ, 3 март — Sputnik. Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.Хабарга кўра, 28 февралда қабул қилинган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олади. Илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараварига тенг бўлган.Уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Маълумот учун, донор — ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс. Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланади.
https://sputniknews.uz/20221218/donor-qoni-va-uning-tarkibiy-qismlarini-tayyorlash-xususiylashtirilishi-kutilmoqda-30820850.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46627530_50:0:2781:2048_1920x0_80_0_0_e9acefdaad16824ed8f50d93f5dca547.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
донорларга бериладиган пул мукофоти адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали фахрий донор кўкрак нишони
донорларга бериладиган пул мукофоти адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали фахрий донор кўкрак нишони
Энди донорлар 5 миллион сўмдан кўпроқ пул олади — янги тартиб ва ҳуқуқлар
Донорларга транспортдан бепул фойдаланиш ва ўзлари учун қулай бўлган вақтда меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 март — Sputnik. Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг "
Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.
Хабарга кўра, 28 февралда қабул қилинган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда”, — дейилган ҳужжат матнида.
Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олади. Илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараварига тенг бўлган.
Уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш;
ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш;
санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, донор — ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс. Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланади.