Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш хусусийлаштирилиши кутилмоқда

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийСотрудница центра занимается оплодотворением яйцеклеток в лабораторных условиях в научном центре акушерства, гинекологии и перинатологии им. В.И. Кулакова в Москве.
Сотрудница центра занимается оплодотворением яйцеклеток в лабораторных условиях в научном центре акушерства, гинекологии и перинатологии им. В.И. Кулакова в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Депутатлар қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга оширишга доир тақиқ бекор қилинмоқда. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳақидаги тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонунда донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга ошириш тақиқланиши белгиланган.
Ҳужжатда бу ишларни қон билан ишлаш хизмати амалга ошириши, донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ишлатиш соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилиши назарда тутилган.
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда ишлатиш тартиби Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0