Красноярск ва Ўзбекистон қатор соҳаларда ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди —тафсилотлар

© Информационное агентство ДунёДелегация Красноярского края посетила Узбекистан
Делегация Красноярского края посетила Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2025
Oбуна бўлиш
Красноярск ўлкаси делегацияси Ўзбекистонга ташриф давомида савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Россиянинг Красноярск ўлкаси ҳокимлиги, вазирлик раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Тошкент ва Сурхондарёга амалга оширилган ташриф доирасида Красноярск ўлкасининг савдо-иқтисодий, инвестицион ва туризм салоҳияти тақдим этилди. Красноярск саноат ва савдо вазири Максим Ермаков икки давлат ўртасида савдо, маданий-гуманитар ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Красноярск ишбилармон доиралари қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, кимё саноати, ёғочни қайта ишлаш, транспорт-логистика, таълим ва туризм йўналишларида лойиҳалар таклиф этди.
Учрашувларда томонлар ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишларини муҳокама қилди:
— иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш;
— тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш;
— кимё соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш;
— Сибирь ва Узоқ Шарққа мева-сабзавотини кўпайтириш мақсадида Красноярскда улгуржи тақсимот марказини ташкил этиш;
— икки томонлама "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш;
— 2026 йил баҳорида Ўзбекистондан Красноярскка бизнес-миссия ташкил этиш.
Ташриф доирасида туризм соҳасида ҳам мулоқотлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Красноярск делегацияси томонидан "Road Show" ўтказиш ва туроператорлар алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилоятида меҳмонлар "Айритом" эркин иқтисодий зонаси, "Termez Cargo Centre", университет ва йирик корхоналар фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, "Айритом" ЭИЗда Красноярск маҳсулотлари учун кўргазма павильони очиш ва кейинчалик уларни Афғонистонга етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бизнес миссия частных клиник Новосибирска в Ташкенте
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2025
Новосибирск клиникалари Ўзбекистонда ваколатхоналар очишни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0