Дарёлар сувини буриш: Россияда янги гидротехник лойиҳа муҳокама қилинмоқда

© Sputnik / О. ИвановРека
Река - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2025
Oбуна бўлиш
Олимнинг айтишича, полимер ёки композит қувурлар орқали сув узатиш учун янги технологияларнинг бир нечта варианти мавжуд бўлиб, лойиҳа қурилиши беш–етти йил давом этиши мумкин
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Печора ва Шимолий Двина дарёларидан Донбассга қувур орқали сув етказиб бериш лойиҳаси 2 декабрь куни Россия Фанлар академияси (РФА) Ер ҳақидаги фанлар бўлими йиғилишида муҳокама қилинади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига РФА Сув муаммолари институти илмий раҳбари Виктор Данилов-Данилян маълум қилди.
Унинг айтишича, масала 22 октябрь куни РФАнинг “Қуруқликдаги сув ресурслари” илмий кенгашида кўриб чиқилган.
"Бу 22 октябрь куни РФА "Қуруқликдаги сув ресурслари" илмий кенгаши йиғилишида кўриб чиқилди. 2 декабрда Ер ҳақидаги фанлар бўлимида тегишли маъруза қиламан. Ўйлайманки, у ерда ҳаммаси силлиқ ўтади, мен ўзим шу бўлимнинг аъзосиман, ҳаммани бу иш билан жиддий шуғулланиш кераклигига ишонтираман. Ер ҳақидаги фанлар бўлими овоз берса, академия президиуми ҳам овоз беради", — деди Данилов-Данилян.
Лойиҳага кўра, ушбу дарёлардан келадиган сув Шимолий Муз океанига қуйилмасдан, Кама ва Волга орқали ўтказилиши, кейин эса Азов бўйидаги Волга–Дон-2 каналига йўналтирилиши керак. Бунда сувни узатиш учун "Газпром" газ генераторларидан фойдаланиш мумкин.
"Бизда эски технологиядан тубдан фарқ қиладиган, амалда фильтрациянинг йўқлигини кафолатлайдиган янги технология мавжуд. Ҳатто ижобий томонлари ҳам бор — Шимол исиб бормоқда, яхши маълумки, Шимолий Муз океанининг экотизимлари қайта шаклланмоқда ва агар дарёлар олиб келадиган илиқ сувнинг бир қисмини олиб қўйсак, уларнинг мослашишини осонлаштирамиз, чунки исиш жараёни секинлашади", — деди агентлик суҳбатдоши.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, совет давридан бери Обь дарёсининг қуйи оқимидан Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Орол минтақасига сув ўтказиш лойиҳаси мавжуд, аммо у ҳозирда долзарб эмас.
"Агар бу билан шуғулланилса, биринчи навбатда Россиянинг сув ўтказиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак. У ерда эса ҳал қилиш осон бўлмаган халқаро муаммолар бор", — деди Данилов-Данилян.
Старт строительства Куланакской ГЭС в Нарынской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2025
Сибирь дарёларидан Ўзбекистонга сув келадими — Россия Фанлар академияси олими фикри
Янгиликлар лентаси
0