Марказий Осиёда сув ва электр бўйича янги келишув: уч давлат баённома имзолади

© Министерство энергетикиУзбекистан, Казахстан и Кыргызстан подписали соглашение по водно-энергетической сфере
Узбекистан, Казахстан и Кыргызстан подписали соглашение по водно-энергетической сфере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаб, қишки электр етказиб бериш ва Тўхтағул омборида сув тўплашни назарда тутувчи баённома имзолади
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. 2026 йил вегетация даври учун қишки электр энергияси етказиб бериш ва сув тўплаш ҳажмларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида уч томонлама баённома имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Олмаота шаҳрида уч давлатнинг энергетика ва сув хўжалиги вазирлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда имзоланди.
Томонлар сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш параметрлари бўйича келишиб олдилар. Қозоғистон ва Ўзбекистон куз-қиш мавсумида Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришга тайёрлигини тасдиқлади. Бу Қирғизистонга қишда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш ва Тўхтағул сув омборида сув тўплаш имконини беради.

Жамғарилган ҳажм вегетация даврида жанубий ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор суғоришни таъминлаш учун Қозоғистон ва Ўзбекистонга йўналтирилади.

Бундан ташқари, минтақада энергия истеъмолини камайтириш ва энергияни тежаш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон томони транзит, етказиб бериш ва энергия тизимини мувозанатлаш учун техник шартларни таъминлашга тайёрлигини тасдиқлади.
Сброс воды на Бурейской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Тошкент, Бишкек ва Остона сув-энергетика баланси бўйича келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0