Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Вэнс: Россияга қарши санкциялар Киевга ғалаба қозонишга ёрдам беради деб ўйлаш хомхаёл

© AP Photo / Manuel Balce CenetaВице-президент США Джей Ди Вэнс
Вице-президент США Джей Ди Вэнс  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2025
Oбуна бўлиш
АҚШ вице-президентининг сўзларига кўра, можарони санкциялар эмас, балки ақлли кишилар ҳал этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтириш ва Россияга қарши санкцияларни кучайтириш Киевга можарода ғалаба қозонишга ёрдам бериши ҳақидаги тасаввурлар хомхаёлдир. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс маълум қилди.

“Агар биз кўпроқ пуд берсак, кўпроқ қурол-яроғ берсак ёки кўпроқ санкциялар киритсак, ғалаба қўлда бўлади деган хомхаёл бор. Хомхаёллар оламида яшаётган муваффақиятсизликка учраган дипломатлар ёки сиёсатчилар тинчликка эриша олмайди. Буни реал дунёда яшаётган ақлли инсонлар бажариши мумкин”, - дея ёзди у X ижтимоий тармоғида Украина бўйича Американинг янги тинчлик режасини назарда тутиб.

Вэнснинг сўзларига кўра, Оқ уй маъмурияти устида ишлаётган бу тинчлик режасининг ҳар қандай танқиди уни нотўғри тушуниш ёки жойлардаги муҳим воқеликни бузиб кўрсатиш билан боғлиқ.
АҚШ вице-президенти можарони тартибга солишга оид ҳар қандай таклифлар “Россия учун ҳам, Украина учун ҳам мақбул бўлиши керак”.
Президент Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп режаси, Россия армияси зафарлари: Путин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида нималар деди
Янгиликлар лентаси
0