Бепул ҳарбий хизмат, контракт пули қопланиши: айрим ёшларга имтиёзлар берилади

© Sputnik / Sputnik / Бахром ХатамовСокращение бедности
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Oбуна бўлиш
2026 йил 1 февралдан айрим ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қатор имтиёзлар берилади. Президент тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 февралдан уларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
Айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.
Подпись документа, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади
Янгиликлар лентаси
0