“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади

© SputnikПодпись документа, архивное фото
Подпись документа, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Oбуна бўлиш
Энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади. Президент тегишли фармонни имзолади.
Қуйидагилар фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;
“Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;
“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;
таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.
Фармонга кўра, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда босқичма-босқич қуйидаги чоралар қўлланади:
ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини 15 кун ичида бажариш тўғрисида огоҳлантириш;
ижтимоий ёрдам миқдорларини 15 фоиздан 30 фоизгача камайтириш;
ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 ойдан 6 ойгача вақтинчалик тўхтатиш;
ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш.
Ижтимоий шартнома шартларини мунтазам равишда камида 6 ой давомида юқори даражада бажарган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади:
унга имтиёзли равишда навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади;
ёшларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади.
Осень в японском саду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2025
Ўзбекистонда ёшлар учун “яшил ташаббуслар” жамғармаси тузилди
Янгиликлар лентаси
0