https://sputniknews.uz/20251121/uy-joy-qurilishi-ipoteka-53633729.html
Ўзбекистонда уй-жой қурилиши 2 бараварга, ипотека эса 10 бараварга оширилади
Ўзбекистонда уй-жой қурилиши 2 бараварга, ипотека эса 10 бараварга оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатга кўра, 2040 йилгача қуйидагилар режалаштирилган: ҳар йили қуриладиган уй-жойлар сонини 2 бараварга ошириб, 421 мингта объектга етказиш;ипотека портфелини 10 баравардан зиёд — 56,7 млрд долларгача кўпайтириш; уй-жой фондидаги замонавий уй-жойлар улушини 50 фоизга етказиш; "Янги Ўзбекистон" массивлари қурилишини кенгайтириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш.
2025-11-21T15:54+0500
2025-11-21T15:54+0500
2025-11-21T15:54+0500
иқтисод
ўзбекистон
қурилиш
ипотека
урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/11/48453495_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_4e24a23b0e2b4f8ae1ea7932fa89c760.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистон 2040 йилга бориб уй-жой қурилиши ҳажмини икки бараварга, ипотека кредитларини эса 10 бараварга оширади. Бу президент имзолаган “Уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармонда белгиланган.Ҳужжатга кўра, 2040 йилгача қуйидагилар режалаштирилган:Шу билан бирга, уй-жой бозорига банк молияси ва институционал инвесторлар маблағларини, шу жумладан, ипотека кредитидан фойдаланган ҳолда жалб этиш, улушли қурилишга сармоя киритаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли тамойили асосида комплекс ислоҳ қилиш кўзда тутилган.Ўзбекистонда 2040 йилгача бўлган даврда уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, мақсадли кўрсаткич ҳамда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.Қуриб битказилмаган уй-жойлар ҳамда саноат ҳудудларини биринчи навбатда қурилишга жалб этиш тартиби жорий этилади. Қурилиш экологик тоза маҳсулотлар ҳамда энергия тежовчи технологиялар орқали уй-жой массивларининг муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини олдиндан барпо этишни назарда тутадиган комплекс қурилиш тамойили асосида ташкил этилади.Комплекс қурилиш тамойили доирасида қуйидагилар таъминланади:Қурилиш соҳасидаги барча янги меъёрий ҳужжатлар 2040 йилгача тасдиқланган Уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари асосида ишлаб чиқилади.Ўзбекистонда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилди. У урбанизация, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириб, дастурларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.Қўмита ўз фаолиятини ҳукумат билан узвий ҳамкорликда ташкил этади ва амалга оширади. Миллий қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида самарали ва барқарор уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш, реновация дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда Янги Ўзбекистон массивларини қуришни мувофиқлаштириш белгиланган.
https://sputniknews.uz/20251118/zilzilabardoshlik-tartib-yangilanish-53555252.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/11/48453495_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4c5007af2eba928831579f38f96278e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
уй-жой қурилиши ипотека кредитлари ўзбекистон маълумот
уй-жой қурилиши ипотека кредитлари ўзбекистон маълумот
Ўзбекистонда уй-жой қурилиши 2 бараварга, ипотека эса 10 бараварга оширилади
Янги фармон билан йиллик қурилиш ҳажмини 421 минг хонадонгача ошириш, ипотека портфелини 10 бараварга — 56,7 млрд долларгача кенгайтириш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистон 2040 йилга бориб уй-жой қурилиши ҳажмини икки бараварга, ипотека кредитларини эса 10 бараварга оширади. Бу президент имзолаган “Уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармонда
белгиланган. Ҳужжатга кўра, 2040 йилгача қуйидагилар режалаштирилган:
ҳар йили қуриладиган уй-жойлар сонини 2 бараварга ошириб, 421 мингта объектга етказиш;
ипотека портфелини 10 баравардан зиёд — 56,7 млрд долларгача кўпайтириш;
уй-жой фондидаги замонавий уй-жойлар улушини 50 фоизга етказиш;
"Янги Ўзбекистон" массивлари қурилишини кенгайтириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш.
Шу билан бирга, уй-жой бозорига банк молияси ва институционал инвесторлар маблағларини, шу жумладан, ипотека кредитидан фойдаланган ҳолда жалб этиш, улушли қурилишга сармоя киритаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли тамойили асосида комплекс ислоҳ қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 2040 йилгача бўлган даврда уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, мақсадли кўрсаткич ҳамда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Қуриб битказилмаган уй-жойлар ҳамда саноат ҳудудларини биринчи навбатда қурилишга жалб этиш тартиби жорий этилади. Қурилиш экологик тоза маҳсулотлар ҳамда энергия тежовчи технологиялар орқали уй-жой массивларининг муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини олдиндан барпо этишни назарда тутадиган комплекс қурилиш тамойили асосида ташкил этилади.
Комплекс қурилиш тамойили доирасида қуйидагилар таъминланади:
комплекс қурилиш дастурларини фақат очиқ ва батафсил ишлаб чиқилган режалар асосида тайёрлаш;
ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш дастурларига киритиш ёки бошқа лойиҳаларга жалб этиш ҳамда уларнинг мақсадли йўналишини ўзгартиришга йўл қўймаслик;
комплекс қурилиш лойиҳаларига киритиладиган ер участкалари, кўчмас мулк объектлари ва уларнинг ҳуқуқ эгалари тўғрисида тўлиқ маълумотларни тақдим этиш;
лойиҳаларни амалга оширишда ҳудудларнинг келгусидаги ижтимоий эҳтиёжларини инобатга олувчи комплекс ёндашувдан фойдаланиш;
кўчмас мулк обекти эгасининг у жойлашган ер участкасига ижара ёки мулк ҳуқуқида эгалик қилиш бўйича мутлақ ҳуқуқини кафолатлаш.
Қурилиш соҳасидаги барча янги меъёрий ҳужжатлар 2040 йилгача тасдиқланган Уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари асосида ишлаб чиқилади.
Ўзбекистонда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилди. У урбанизация, уй-жой қурилиши, реновация ва ипотека соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириб, дастурларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қўмита ўз фаолиятини ҳукумат билан узвий ҳамкорликда ташкил этади ва амалга оширади. Миллий қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида самарали ва барқарор уй-жой сиёсатини ишлаб чиқиш, реновация дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда Янги Ўзбекистон массивларини қуришни мувофиқлаштириш белгиланган.