Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Купянскнинг озод қилиниши: Путин “Ғарб” қўмондонлик пунктига ташриф буюрди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин посетил командный пункт группировки "Запад"
Президент Владимир Путин посетил командный пункт группировки Запад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Oбуна бўлиш
Қўмондонлар Россия президентига махсус ҳарбий операция ҳудудидаги муваффақиятлар ҳақида маълумот беришди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Ғарб” қўшинлари гуруҳининг қўмондонлик пунктларидан бирида ҳарбийлар билан йиғилиш ўтказди ва махсус ҳарбий операция ҳудудидаги вазиятлар тўғрисидаги маърузаларни тинглади.
Йиғишнинг асосий маълумотлари:
Ўтган йиғилишда олдинган қўйилган вазифаларнинг барчаси бажарилди.
Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Купянск озод қилинганини маълум қилди.
Волчанск ҳудудининг 80 фоиздан зиёди озод қилинган.
Днепропетровск ваЗапорожье вилоятларида 13 та аҳоли пункти Россия назорати остига ўтди ва Россия қўшинлари бу вилоятлардаги назоратни кенгайтирмоқда.
“Шарқ” гуруҳи 1 ноябрдан буён Днепропетровск ваЗапорожье вилоятларида 230 кв км ни озод қилди.
“Жануб” қўшинлари гуруҳи қўмондони ҳарбийлар Константиновканинг шарқий ва жануби-шарқий қисмини назоратга олганини маълум қилди. Иванпольени озод қилиш якунланмоқда.
“Ғарб” қўшинлари гуруҳи қўмондони ҳарбийлар Красний Лиман томон олға силжиётганини маълум қилди. Ҳарбийлар Петропавловкани озод қилди, Кучеровка, Куриловка ва Купянск-Узловой учун жанг кетмоқда.
Путин махсус ҳарбий операция мақсадлари эришилиши кераклигини таъкидлади.
Россия раҳбари Украина ҳукуматини Россия билан уруш қилиш зарурлиги баҳонасида ҳокимиятни ушлаб турган жиноий уюшма деб атади.
Украиналик ҳарбийлар қурол ташлаб, таслим бўлиш имкониятига эга бўлиши керак.
Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Қрим ва Донбассни тан олиш, НАТОдан воз кечиш — Трампнинг Украина тинчлик режаси очиқланди
Янгиликлар лентаси
0