https://sputniknews.uz/20251120/trump-ukraine-tinchlik-reja-53596522.html
Қрим ва Донбассни тан олиш, НАТОдан воз кечиш — Трампнинг Украина тинчлик режаси очиқланди
Қрим ва Донбассни тан олиш, НАТОдан воз кечиш — Трампнинг Украина тинчлик режаси очиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг Украина бўйича 28 банддан иборат режаси ҳудудий имтиёзлар, Қрим ва Донбассни тан олиш, Украина армиясига чекловлар ва НАТОдан воз кечиш талабини ўз ичига олади. Киев кўплаб шартларга эътироз билдирмоқда.
2025-11-20T10:45+0500
2025-11-20T10:45+0500
2025-11-20T10:52+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
дунё янгиликлари
тинчлик
туркия
қатар
дональд трамп
владимир путин
владимир зеленский
донбасс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51185447_0:0:3070:1728_1920x0_80_0_0_f8a985f9b4493ca74a3fe3e4b170baad.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича янги режаси 28 та банддан иборат бўлиб, ҳозирда Россия назорат қилмаётган шарқий ҳудудларнинг бир қисмини Москвага топширишни назарда тутади. Бу ҳақда "Axios" нашри хабар берди.Маълумотларга кўра, бунинг эвазига АҚШ Украина ва Европага келажакдаги эҳтимолий тажовуздан узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари беришга тайёр.Режанинг асосий таклифлариҚатар ва Туркия ҳужжат устидаги ишга қўшилган бўлиб, манбаларга кўра, улар АҚШнинг воситачилик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.Украина билан мулоқотдан олдин Уиткофф Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан ҳам маслаҳатлашган.Анқара Зеленский, Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан ва Уиткофф иштирокида уч томонлама учрашув ўтказишга тайёргарлик кўраётган эди, аммо музокаралар кейинга қолдирилди.Украина томони учрашувни президент ҳужжатни Европа давлатларини ҳам жалб этган ҳолда кенгайтирилган форматда муҳокама қилишни таклиф қилгани билан изоҳлади. Қўшимча омил сифатида Украинада айни вақтда Зеленский атрофидаги айрим шахсларга дахлдор коррупция можароси авж олгани қайд этилмоқда.Америкалик амалдорлардан бирининг айтишича, энди ташаббус тўлиқ Киев томонида. Унга кўра, агар Зеленский АҚШнинг янги режаси бўйича суҳбатни давом эттиришни истаса, Вашингтонга ташриф буюриши мумкин.Шунингдек, режада Украина НАТОга қўшилишдан воз кечиши ҳам назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20251119/ukraine-tinchlik-usa-vakillar-safar-53580284.html
туркия
қатар
донбасс
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51185447_187:0:2918:2048_1920x0_80_0_0_1c718b8e8e0c3657fa4806b2254d3f29.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, ақш, россия, доналд трамп, зеленский, рустем умеров, роберт уиткофф, кирилл дмитриев, ҳоқон фидан, қатар, туркия, вашингтон, анқара, киев, қрим, донбасс, луганск, донецк, херсон, запороже, нато, натодан воз кечиш, трамп режаси, 28 бандли режа, шарқий украина ҳудудлари, демилитаризация, хавфсизлик кафолатлари, урушни тўхтатиш режаси, ақш расмийлари, украина-россия уруш, ҳудудий келишув, ақш украина сиёсати, дипломатик музокаралар
украина, ақш, россия, доналд трамп, зеленский, рустем умеров, роберт уиткофф, кирилл дмитриев, ҳоқон фидан, қатар, туркия, вашингтон, анқара, киев, қрим, донбасс, луганск, донецк, херсон, запороже, нато, натодан воз кечиш, трамп режаси, 28 бандли режа, шарқий украина ҳудудлари, демилитаризация, хавфсизлик кафолатлари, урушни тўхтатиш режаси, ақш расмийлари, украина-россия уруш, ҳудудий келишув, ақш украина сиёсати, дипломатик музокаралар
Қрим ва Донбассни тан олиш, НАТОдан воз кечиш — Трампнинг Украина тинчлик режаси очиқланди
10:45 20.11.2025 (янгиланди: 10:52 20.11.2025) АҚШ раҳбариятининг фикрича, агар можаро давом этса, Украина бу режага рози бўлмаган тақдирда ҳам ушбу ҳудудларни шундоқ ҳам йўқотиши мумкин
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича янги режаси 28 та банддан иборат бўлиб, ҳозирда Россия назорат қилмаётган шарқий ҳудудларнинг бир қисмини Москвага топширишни назарда тутади. Бу ҳақда "Axios" нашри
хабар берди.
Маълумотларга кўра, бунинг эвазига АҚШ Украина ва Европага келажакдаги эҳтимолий тажовуздан узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари беришга тайёр.
АҚШ расмийларига кўра, Оқ уйда уруш давом этса, Киев бу ҳудудларни келишувсиз ҳам — шундоқ ҳам йўқотиши мумкин, шу боис Вашингтон бундай ечимни Украина учун нисбатан фойдали, деб ҳисоблайди.
Режанинг асосий таклифлари
Луганск ва Донецк устидан амалдаги назорат Россияга ўтказилади.
Бу ҳудудлар демилитаризация қилинади: Украина қўшинларини чиқаради, Россия эса ўз ҳарбийларини жойлаштира олмайди.
Запорожье ва Херсон вилоятидаги фронт чизиқлари музлатиб қўйилади.
АҚШ ва бир қатор давлатлар Қрим ва Донбассни Россиянинг бир қисми сифатида тан олади, лекин Киевдан тан олишни талаб қилмайди.
Режа Америка хавфсизлик кафолатлари эвазига Украина армияси сони ва унинг қуроллари узоқлигига чекловлар жорий этилишини назарда тутади.
Қатар ва Туркия ҳужжат устидаги ишга қўшилган бўлиб, манбаларга кўра, улар АҚШнинг воситачилик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.
Таъкидланишича, Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раҳбари Рустем Умеров АҚШ вакили Роберт Уиткофф билан лойиҳани муҳокама қилган ва унинг айрим фикрлари инобатга олинган. Шу билан бирга, Киев асосий шартларга рози эмаслигини, кўплаб бандларга эътироз борлигини билдирган.
Украина билан мулоқотдан олдин Уиткофф Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан ҳам маслаҳатлашган.
Анқара Зеленский, Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан ва Уиткофф иштирокида уч томонлама учрашув ўтказишга тайёргарлик кўраётган эди, аммо музокаралар кейинга қолдирилди.
Украина томони учрашувни президент ҳужжатни Европа давлатларини ҳам жалб этган ҳолда кенгайтирилган форматда муҳокама қилишни таклиф қилгани билан изоҳлади. Қўшимча омил сифатида Украинада айни вақтда Зеленский атрофидаги айрим шахсларга дахлдор коррупция можароси авж олгани қайд этилмоқда.
Америкалик амалдорлардан бирининг айтишича, энди ташаббус тўлиқ Киев томонида. Унга кўра, агар Зеленский АҚШнинг янги режаси бўйича суҳбатни давом эттиришни истаса, Вашингтонга ташриф буюриши мумкин.
Шунингдек, режада Украина НАТОга қўшилишдан воз кечиши ҳам
назарда тутилган.