https://sputniknews.uz/20251118/paxta-soha-takliflar-53546478.html
"Устоз-шогирд", субсидия, малака ошириш: президент пахтачиликка оид таклифларни маъқуллади
"Устоз-шогирд", субсидия, малака ошириш: президент пахтачиликка оид таклифларни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Мирзиёев пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш, фермерларни қўллаб-қувватлаш, агродронлар, селекция ва суғурта тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди.
2025-11-18T09:27+0500
2025-11-18T09:27+0500
2025-11-18T11:53+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қишлоқ хўжалиги
пахта
фермерлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53546285_0:15:1280:735_1920x0_80_0_0_2352ba2b38cb112c4c7663fe682aca6a.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев куни пахтачиликда самарадорликни ошириш ва қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда соҳадаги асосий масалалар кўриб чиқилди. Пахтачиликда ҳосилдорлиги 60 центнердан юқори бўлган илғор фермерларни 30 центнердан кам ҳосил олган фермерларга бириктириш таклиф этилди. Илғор фермерлар Қишлоқ хўжалиги малака ошириш институтида қайта тайёрланади. Паст ҳосил олган фермерлар ҳосилдорликни камида 50 центнерга етказса, уларга бириктирилган илғор фермерларга 5 миллион сўмдан мукофот берилади.Аграр университет ва агрономлар тайёрлайдиган бошқа олийгоҳлар битирувчилари учун икки йиллик “дуал таълим” механизми жорий этилади.Геномика маркази ва Пахтачилик институтида навларни селекция қилиш асосида пахта уруғчилигини ривожлантириш учун фитотрон ва репродукцион иссиқхона қуриш топширилди. Шунингдек, ғўзани плёнка остига экиш тажрибасини оммалаштириш режалари муҳокама қилинди.Ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизимини жорий этиш, суғурта мукофотининг 50 фоизини бюджет ҳисобидан қоплаш таклиф қилинди. Ҳозирда турли идоралар томонидан берилаётган 75 турдаги субсидияни ягона платформа орқали тақсимлаб борадиган Аграр соҳада тўлов агентлигини ташкил этиш ташаббуси билдирилди.Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20251104/oziq-ovqat-tadbirkor-imtiyozlar-qonun-53214157.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/12/53546285_81:0:1218:853_1920x0_80_0_0_ff047c2a8a54c311b69607257b81d58f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пахтачилик, президент мирзиёев, фермерлар, ҳосилдорлик, агродронлар, суғурта, субсидия, қишлоқ хўжалиги, дуал таълим, селекция, фитотрон, репродукцион иссиқхона
пахтачилик, президент мирзиёев, фермерлар, ҳосилдорлик, агродронлар, суғурта, субсидия, қишлоқ хўжалиги, дуал таълим, селекция, фитотрон, репродукцион иссиқхона
"Устоз-шогирд", субсидия, малака ошириш: президент пахтачиликка оид таклифларни маъқуллади
09:27 18.11.2025 (янгиланди: 11:53 18.11.2025) Президент пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш, фермерларни рағбатлантириш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифларни маъқуллади
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев куни пахтачиликда самарадорликни ошириш ва қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда соҳадаги асосий масалалар кўриб чиқилди. Пахтачиликда ҳосилдорлиги 60 центнердан юқори бўлган илғор фермерларни 30 центнердан кам ҳосил олган фермерларга бириктириш таклиф этилди. Илғор фермерлар Қишлоқ хўжалиги малака ошириш институтида қайта тайёрланади. Паст ҳосил олган фермерлар ҳосилдорликни камида 50 центнерга етказса, уларга бириктирилган илғор фермерларга 5 миллион сўмдан мукофот берилади.
Аграр университет ва агрономлар тайёрлайдиган бошқа олийгоҳлар битирувчилари учун икки йиллик “дуал таълим” механизми жорий этилади.
Геномика маркази ва Пахтачилик институтида навларни селекция қилиш асосида пахта уруғчилигини ривожлантириш учун фитотрон ва репродукцион иссиқхона қуриш топширилди. Шунингдек, ғўзани плёнка остига экиш тажрибасини оммалаштириш режалари муҳокама қилинди.
Президент соҳада агродронлардан фойдаланишни кенгайтириш ва бу йўналишда мутахассислар тайёрлаш муҳимлигини қайд этди.
Ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизимини жорий этиш, суғурта мукофотининг 50 фоизини бюджет ҳисобидан қоплаш таклиф қилинди. Ҳозирда турли идоралар томонидан берилаётган 75 турдаги субсидияни ягона платформа орқали тақсимлаб борадиган Аграр соҳада тўлов агентлигини ташкил этиш ташаббуси билдирилди.
Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.