Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда темир йўл логистикасини ривожлантириш бўйича асосий масалалар муҳокама қилинди

© Sputnik / Бахром ХатамовГрузовой контейнерный поезд на складе в Ташкенте
Грузовой контейнерный поезд на складе в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2025
Oбуна бўлиш
ЕИКда ўтган давра суҳбатида темир йўл логистикасини ривожлантириш, тўсиқларни камайтириш ва рақамлаштириш бўйича асосий вазифалар муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биносида "Темир йўл транспортини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари — янги логистика ечимлари, инфратузилмавий ривожланиш ва инновациялар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи вице-президенти Александр Муричев муҳокама қилинаётган мавзунинг долзарблигини таъкидлади.
"Темир йўл логистикаси бугунги кунда нафақат коммуникация артерияси, балки Евроосиё маконидаги давлатларнинг иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлиги омили сифатида ҳам муҳим ўрин тутади", — деди Муричев.
Унинг фикрича, транспорт тизимларини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг миллий дастурларини синхронлаштириш;
институционал ва технологик тўсиқларни бартараф этиш;
мултимодал йўлакларни ривожлантириш;
операторлар ва назорат органлари ўртасида маълумотлар алмашинувини жадал рақамлаштириш.
Муричев темир йўл соҳасидаги муҳим тренд сифатида юк ташиш ҳужжатларининг рақамлаштирилишига эътибор қаратди. ЕИК маълумотларига кўра, 2024 йил якунида Россия–Беларусь йўналишида электрон ҳужжатлар улуши 90% га, Россия–Қозоғистон йўналишида эса 79% га етган. Айрим йўналишларда электрон ҳужжат алмашинуви 80–90% дан ошган.
Министр по таможенному сотрудничеству ЕЭК и председатель Таможенного комитета Узбекистана провели встречу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК: Ўзбекистон ЕОИИ ягона транзит тизимига қўшилиш ишларини бошлашга тайёр
Янгиликлар лентаси
0