Арипов ШҲТ йиғилишида қатор стратегик таклифлар билдирди — тафсилотлар

© FOTO пресс-служба кабинета министров КР / Эргеш ЖусубалиевАбдулла Арипов, архивное фото
Абдулла Арипов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2025
Oбуна бўлиш
Бош вазир ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари йиғилишида транспорт, савдо, инновация ва иқлим масалаларига доир қатор таклифларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада бўлиб ўтаётган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон ШҲТнинг ягона транспорт макони концепциясини ишлаб чиқиш тарафдори эканини таъкидлади.
"Ўзбекистон юкларни тезкор ўтказиш ва 'Бир макон, бир йўл' ташаббуси билан боғлаш учун янги мултимодал тармоқлар, рақамли платформа ва 'яшил йўлак'ларни яратишни назарда тутувчи ШҲТнинг ягона транспорт макони концепциясини ишлаб чиқиш тарафдори", — деди Арипов.
Ўзбекистон бош вазири нутқида қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди:
Ўзбекистонда ШҲТнинг биринчи Инвестиция форумни ўтказишга тайёрлигини билдирди.

"Келгуси йилда Ўзбекистонда ШҲТнинг биринчи инвест форумини ўтказишга тайёрмиз. У доимий бизнес мулоқоти учун самарали майдонга айланади", — деди Арипов.

Электрон савдо майдончаларини ривожлантириш, саноат кооперациясини рағбатлантириш ва инновацияларни жорий этишда савдо тўсиқларини камайтириш ва стандартларни яқинлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
ШҲТ маконида инновацион-технологик хаблар тармоқларини яратиш — илғор ечимлар ишлаб чиқиш ва технологияларни самарали трансфер қилинишини таъминлаши мумкинлиги қайд этилди.
Иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация, экологик хавфларни башорат қилиш учун сунъий интеллектни жорий этиш бўйича минтақавий платформани ишга тушириш таклиф этилди.
"2026 йилги иқлим кун тартибининг шу ва бошқа масалаларини Ўзбекистонда ШҲТнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида муҳокама қилишни таклиф этамиз", — деб қўшимча қилди Арипов.
Шунингдек, Ўзбекистон ШҲТ доирасида Буюк ипак йўли бўйича маданий мулоқотни таъсис этиш ташаббусини ҳам билдирди.
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2025
Москвада ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0