Москвада ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги ШОС
Флаги ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2025
Oбуна бўлиш
Бу галги йиғилиш Россиянинг 2024–2025 йилларда ШҲТга раислиги доирасидаги якуний тадбир ҳисобланади. Йиғилишни Россия бош вазири Михаил Мишустин очиб берди
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Кун тартибида ШҲТ доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид устувор масалалар муҳокама қилинмоқда.
Россия Вазирлар Маҳкамаси маълумотларига кўра, ҳукумат раҳбарлари ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш чора-тадбирларини кўриб чиқади.
Асосий эътибор рақамли иқтисодиёт, энергетика, “яшил” саноат, сунъий интеллект, фан ва инновациялар, таълим, маданият, туризм, соғлиқни сақлаш, спорт ва ёшлар алмашинуви соҳаларидаги ҳамкорликка қаратилган.
ШҲТ ўнта аъзо давлатни бирлаштиради: Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон.
Москвадаги учрашувга мулоқот бўйича ҳамкор ва кузатувчи давлатлар, шунингдек, манфаатдор давлатлар, қатор халқаро ташкилотлар ва бирлашмалар ижроия органларининг юқори даражадаги вакиллари ҳам таклиф этилган. Улар орасида МДҲ, ЕОИИ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Осиёда ҳамкорлик бўйича мулоқот каби тузилмалар ҳам бор
Премьер-министр РФ М. Мишустин провел заседание правительства РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мишустин: Россия ЕОИИ, МДҲ, БРИКС ва ШҲТ бозорларига экспортни кенгайтирмоқда
Янгиликлар лентаси
0