Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялись переговоры Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Сердара Бердымухамедова
Состоялись переговоры Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Сердара Бердымухамедова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2025
Oбуна бўлиш
Ушбу учрашув Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, сўнгги йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошган. Юк ташиш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда, жумладан, Туркманбоши портидан фойдаланиш фаоллашган.
Музокараларда ўзаро савдони янада кўпайтириш, шунингдек саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудлараро алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказишга келишиб олинди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Состоялась встреча Президентов Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Тошкентда ҳамкорликни муҳокама қилдилар
Янгиликлар лентаси
0