Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИнинг 2026–2027 йиллар учун макроиқтисодий стратегияси тасдиқланди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Oбуна бўлиш
ЕОИИнинг янги макроиқтисодий стратегияси инвестицияларни ошириш, реал секторни ривожлантириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг 2026–2027 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси маъқулланди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ўрта муддатли истиқболда аъзо мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ўсишини жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларидан паст бўлмаган даражага олиб чиқиш учун зарур шароит яратиши кутилмоқда.
Лойиҳада қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилган:
қулай макроиқтисодий муҳитни шакллантириш, инвестицияларнинг ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш, нархлар барқарорлигини таъминлаш, ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш улушини кўпайтириш;
иқтисодиётнинг реал секторида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Иттифоқнинг технологик ва инновацион салоҳиятини кенгайтириш, агросаноат мажмуидаги лойиҳаларни амалга оширишда молиявий кўмак механизмларини ривожлантириш, шунингдек транспорт инфратузилмаси ва транзит салоҳиятини кучайтириш;
Иттифоқ ички бозорининг барқарор ишлашини таъминлаш, техник тўсиқларни камайтириш ва ЕОИИ давлатларининг экспорт имкониятларини кенгайтириш.
ЕОИИ ва Ўзбекистон: божхона ҳамкорлигини ривожлантиришда янги қадамлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон, ҳақиқатда, биз учун жуда муҳим ҳамкор - ЕОИИ божхона вазири
Янгиликлар лентаси
0