МО ва Озарбайжон президентлари иштирокида “Келажак мероси” лауреатлари тақдирланди

Состоялось награждение победителей премии “Келажак мероси”
Состоялось награждение победителей премии “Келажак мероси” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё ва Озарбайжон президентлари иштирокида “Келажак мероси” мукофоти топширилиб, илк ғолиблар расман эълон қилинди
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ислом цивилизацияси марказида “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тантанали тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Президентлари ҳам иштирок этди.
Маросим доирасида қуйидаги номинациялар бўйича илк лауреатлар аниқланди:
“Адабиёт” — Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Қирғизистон халқ ёзувчиси Султон Раев;
“Маданият” — Тожикистон халқ шоири Давлат Сафарзода;
“Театр ва кино” — М. Авезов номидаги Қозоғистон Миллий драма театри актёри Еркебулан Дайиров;
“Мусиқа ва рақс” — Озарбайжон халқ артисти Алим Гасимов;
“Тасвирий ва амалий санъат” — Туркманистон халқ артисти Бабасари Аннамирадов;
“Фан, таълим ва рақамли технологиялар” — Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги халқаро марказ директори ўринбосари, фан доктори Дилфуза Эгамбердиева.
Барча ғолибларга мукофот ҳайкалчаси, диплом ва 10 минг доллар миқдоридаги пул мукофоти топширилди.
“Келажак мероси” халқаро мукофоти — Ўзбекистон Президентининг қарорига биноан таъсис этилган. У адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида юксак натижаларга эришган ўзбекистонлик ва хорижий ижодкорларни рағбатлантиришни мақсад қилади.
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Янгиликлар лентаси
0