Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента Узбекистана презиПрезидентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари ушбу Марказ минтақа мамлакатлари орасида илмий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига ишонч билдирдилар.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига билан танишдилар.
Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Усмон Мусҳафи сақланаётган Қуръони карим залига ташриф буюрдилар. Ушбу нодир манба Қуръоннинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири бўлиб, улкан тарихий ва маданий аҳамиятга эга.
© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишПрезидентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Президенты в сопровождении главы Узбекистана посетили зал Священного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Етакчилар, шунингдек, "Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” бўлимлари билан танишдилар.
Ушбу бўлимларда буюк алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа улуғ уламоларнинг бой илмий ва маънавий мероси кенг ёритилган.
© Пресс-служба президента Узбекистана презиПрезидентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Президенты стран ЦА и Азербайджана посетили Центр исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Президентлар Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Давлат раҳбарлари минтақанинг бой умумий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш борасидаги Ўзбекистоннинг кенг кўламли саъй-ҳаракатларига юқори баҳо беришди ва Ислом цивилизацияси маркази замонавий тадқиқот маркази сифатида минтақа мамлакатлари орасида илмий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига ишонч билдирдилар.

Президенты стран ЦА и Азербайджана посетили Центр исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон
Ислом цивилизацияси маркази

Ўзбекистонда ислом цивилизациясининг бебаҳо меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга бағишланган ноёб манбалар, илмий тадқиқот ва таълим йўналишларини бир жойга жамлаган илк мажмуа.

Марказ биноси миллий меъморий анъаналар ва безаклар уйғунлигида барпо этилган бўлиб, иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўрта қисмида эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0