МО Маслаҳат учрашуви: муҳим ҳужжатлар ва Қўшма баёнот қабул қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлавами государств Центральной Азии приняты важные решения
Главами государств Центральной Азии приняты важные решения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувда БМТ Хавфизлик Кенгашига номзодни қўллаб-қувватлаш, хавфсизликка оид ҳужжатлар ва Озарбайжоннинг тўла ҳуқуқли иштироки бўйича қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича президентлар томонидан Қўшма баёнот ҳамда бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат;
Озарбайжоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор;
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси;
Марказий Осиё хавфсизлигига хатарлар каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026–2028 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси.
Шавкат Мирзиёев выдвинул ряд инициатив на встрече руководителей ЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
МО раҳбарлари учрашуви: Мирзиёев минтақага доир таклифлар билан чиқди – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0