МО раҳбарлари учрашуви: Мирзиёев минтақага доир таклифлар билан чиқди – тафсилотлар
12:55 16.11.2025 (янгиланди: 10:23 17.11.2025)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида интеграция, иқтисодиёт, транспорт, хавфсизлик, сув ва гуманитар ҳамкорлик бўйича муҳим ташаббуслар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
1. Минтақавий интеграция.
Қисқа вақтда Марказий Осиё маслаҳат формати чинакам ҳамкорлик босқичига кўтарилгани таъкидланди.
Қисқа вақтда Марказий Осиё маслаҳат формати чинакам ҳамкорлик босқичига кўтарилгани таъкидланди.
2. Институционал асослар.
Учрашувларни “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасига айлантириш, Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини тузиш, миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини ошириш таклиф этилди.
Учрашувларни “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасига айлантириш, Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини тузиш, миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини ошириш таклиф этилди.
3. Иқтисодиёт ва инвестициялар.
Минтақа давлатлари ўзаро савдо ҳажмини 1,5–2 баравар ошириш имкониятига эга.
Минтақа давлатлари ўзаро савдо ҳажмини 1,5–2 баравар ошириш имкониятига эга.
Президент:
2035-йилгача мўлжалланган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақавий дастурини қабул қилиш;
Ягона инвестиция макони бўйича Декларация ишлаб чиқиш;
электрон тижоратни биргаликда ривожлантиришни таклиф этди.
4. Инфратузилма ва транспорт.
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли, Трансафғон ва Транскаспий йўналишлари каби йирик лойиҳаларда ҳамкорликда ҳаракат қилиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, Инфратузилмани ривожлантириш бўйича Кенгашни тузиш таклиф қилинди.

5. Хавфсизлик ва Афғонистон.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси ҳамда Таҳдидлар каталоги тақдим этилди. Афғонистонни энергетика ва транспорт лойиҳаларига интеграция қилиш муҳимлиги айтилди. “Фарғона тинчлик форуми”ни мунтазам халқаро анжуманга айлантириш таклиф этилди.

6. Иқлим ва сув.
Ўзбекистон 2026–2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги” деб эълон қилишни, шунингдек, сув хўжалиги бўйича минтақавий компетенциялар марказини тузишни таклиф қилди.
Ўзбекистон 2026–2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги” деб эълон қилишни, шунингдек, сув хўжалиги бўйича минтақавий компетенциялар марказини тузишни таклиф қилди.
7. Гуманитар ҳамкорлик.
Илмий ва маданий алоқаларни кучайтириш қўллаб-қувватланди.
Илмий ва маданий алоқаларни кучайтириш қўллаб-қувватланди.
Президент:
маънавий мерос ва маърифатпарварликка бағишланган халқаро конгрессни ҳар йили ўтказиш;
маънавий мерос ва маърифатпарварликка бағишланган халқаро конгрессни ҳар йили ўтказиш;
Минтақавий илмий-тадқиқот жамғармасини тузиш;
Марказий Осиё мутафаккирлари мероси бўйича БМТ резолюциясини илгари суришни таклиф этди.
Президент нутқини қуйидаги фикр билан якунлади: "Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда".
Ўзбекистон Туркманистонни янги — “Марказий Осиё ва Озарбайжон” форматидаги учрашувда раисликни қабул қилгани билан табриклади. Давлатлар Озарбайжоннинг ушбу форматга тўлақонли қўшилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Президент ушбу қадам ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида ягона ҳамкорлик маконини шакллантиришини таъкидлади.