МО раҳбарлари учрашуви: Мирзиёев, Тоқаев, Жапаров ва Раҳмон қандай таклифлар берди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПо итогам седьмой Консультативной встречи глав государств Центральной Азии принято Совместное заявление
По итогам седьмой Консультативной встречи глав государств Центральной Азии принято Совместное заявление - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Oбуна бўлиш
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари электрон тижорат, транспорт логистикаси ва хавфсизликка оид муҳим таклифлар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда президентлар иқтисодий ҳамкорлик, интеграция, транспорт ва хавфсизликка оид қатор таклифлар билан чиқдилар.
Қуйида уларнинг айрим муҳим баёнотлари келтирилган:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев электрон тижорат имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

“Электрон тижоратни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бу ёндашувларни уйғунлаштириш ва ишончли рақамли тўлов тизимларини яратишни осонлаштиради”, — деди Мирзиёев.

Унинг айтишича, Марказий Осиёда электрон тижорат бозори келгуси ўн йилда 150 миллиард долларгача ўсиши мумкин.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, жаҳондаги геосиёсий ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё мамлакатлари учун Евразиядаги асосий транспорт-логистик узелга айланиш имконияти мавжуд.

“Жаҳон сиёсий жараёнларидаги ўзгаришлар шароитида мамлакатларимизда Евроосиёдаги асосий транспорт-логистик узелга айланиш имконияти мавжуд”, — деди Тоқаев.

Қозоғистон етакчиси минтақа транспорт инфратузилмаси модернизацияси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

“2029 йилгача 11 минг км темир йўл ва 16 минг км автомобиль йўллари таъмирланади… Бу юк ташиш ҳажмини бир неча баробар оширади”, - деди у.

Тоқаев, шунингдек, юкларни электрон кузатишнинг ягона тизимини жорий этиш ва минтақа учун ягона транспорт стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлатларни позицияларни мувофиқлаштиришга ва ташқи сиёсатда бир бўлиб чиқишга чақирди.

“Мамлакатларимиз "Марказий Осиё плюс" форматлари ва ташқи сиёсат идоралари маслаҳатлашувлари орқали позицияларни мувофиқлаштириб бориши муҳим”, — деди Қирғизистон президенти.

Жапаров, шунингдек, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун учта асосий қадамни таклиф қилди:
1.
савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, стандартлар ва техник регламентларни уйғунлаштириш;
2.
хомашё моделидан воз кечиб, қўшма ишлаб чиқариш занжирлари ва қайта ишлаш кластерларини ривожлантириш;
3.
рақамлаштиришни интеграциянинг асосий катализаторига айлантириш, трансчегаравий рақамли платформаларни яратиш.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон терроризм, экстремизм ва кибержиноятчиликнинг ўсиб бораётганини таъкидлади.

“Терроризм, экстремизм, радикализм ва кибержиноятчилик таҳдидлари алоҳида хавотир уйғотмоқда”, — деди Тожикистон раҳбари.

Унинг фикрича, хавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва киберҳавфсизлик бўйича қўшма чора-тадбирларни кучайтириш минтақанинг барқарорлиги учун муҳим.
Главами государств Центральной Азии приняты важные решения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
МО Маслаҳат учрашуви: муҳим ҳужжатлар ва Қўшма баёнот қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0