https://sputniknews.uz/20251115/ozbekiston-qozogiston-prezidentlariuchrashuvi-53494744.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгаши 2026 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади. 15.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-11-15T11:10+0500
2025-11-15T11:10+0500
2025-11-15T12:05+0500
ўзбекистон
қозоғистон
қасим-жомарт тоқаев
шавкат мирзиёев
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0f/53494405_0:42:800:492_1920x0_80_0_0_538b4b3927f223770410668591ed2fb9.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.Учрашувда ушбу ташриф икки давлат стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.Ташрифга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.Сўнгги йилларда 6,5 мингта қўшма корхона ташкил этилди ва устувор тармоқларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саноат кооперациясини ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳалар портфели тайёрланди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклиф қилинди.Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистон - Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгашини 2026 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20251114/toqaev-tashrif-ozbekiston-53484797.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0f/53494405_45:0:756:533_1920x0_80_0_0_ae921a9b13f443c94c94fd294c57edfa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, қозоғистон, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев, учрашув
ўзбекистон, қозоғистон, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев, учрашув
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
11:10 15.11.2025 (янгиланди: 12:05 15.11.2025) Ўзбекистон - Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгаши 2026 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда ушбу ташриф икки давлат стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.
Ташрифга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.
Йилнинг ўтган даври мобайнида товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босиш орқали бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Юк ташиш ҳажми ўсиб бормоқда, шаҳарлар орасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиақатновлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда 6,5 мингта қўшма корхона ташкил этилди ва устувор тармоқларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саноат кооперациясини ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳалар портфели тайёрланди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклиф қилинди.
Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон - Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгашини 2026 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.