https://sputniknews.uz/20251114/zaxarova-kiev-53483985.html
Захарова: Киев украиналикларни фронтга жўнатиш учун иғволар ҳозирлаяпти
Захарова: Киев украиналикларни фронтга жўнатиш учун иғволар ҳозирлаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ расмий вакили Киев режими эҳтимолий аскарларни мамлакатга қайтариш учун ҳар қандай усулларга тайёрлигини маълум қилди. 14.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-11-14T18:02+0500
2025-11-14T18:02+0500
2025-11-14T18:02+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
мария захарова
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53484118_0:0:3318:1867_1920x0_80_0_0_32ab4883b4402efaea15a49be0a53835.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Киев Европага қочиб кетган фуқароларини қайтариб, фронтга юбориш учун янги иғволар ҳозирламоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Украинада 18–22 ёшли йигитларнинг чет элга чиқишига расмий тақиқ олиб ташланган, аммо бу Киев режимини тўхтатмайди.Россия ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, музокараларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги хабарар Киевни тинчлик ўрнатиш қизиқтирмаслигини тасдиқлайди.Аввалроқ Британиянинг “Times” газетаси Истанбулдаги учрашувларда қатнашган Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кислица билан суҳбатдан сўнг Киев ташаббуси билан томонларнинг алоқаларини тўхтатиб қўйилганини ёзганди.Ўз навбатида, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киевни Москва билан мулоқотдан бош тортганида у ёмон позициялардан музокараларга қайтишини огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, Россия дипломатик келишувга тайёр, аммо мулоқот ўтказиш имконияти йўқлиги сабабли у ўз хавфсизлигини таъминлаш учун махсус операцияни давом эттиради.
https://sputniknews.uz/20251112/ukraine-askarlar-etishmovchilik-53416836.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0e/53484118_191:0:2922:2048_1920x0_80_0_0_fca038d9fd816cf828ea8c4c69673327.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, мария захарова, украина
дунёда, дунё янгиликлари, мария захарова, украина
Захарова: Киев украиналикларни фронтга жўнатиш учун иғволар ҳозирлаяпти
Россия ТИВ расмий вакили Киев режими эҳтимолий аскарларни мамлакатга қайтариш учун ҳар қандай усулларга тайёрлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Киев Европага қочиб кетган фуқароларини қайтариб, фронтга юбориш учун янги иғволар ҳозирламоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украинада 18–22 ёшли йигитларнинг чет элга чиқишига расмий тақиқ олиб ташланган, аммо бу Киев режимини тўхтатмайди.
“Киев галаси (…) у ердан қочиб кетган эҳтимолий рекрутларни мамлакатга қайтариш учун ҳар қандай усулларга, жумладан, ахборот иғволарига ҳам тайёр”, - деди Захарова. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Россия ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, музокараларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги хабарар Киевни тинчлик ўрнатиш қизиқтирмаслигини тасдиқлайди.
“Россия томонининг, хусусан, кейинги музокаралар жараёнини ташкил этиш бўйича аниқ таклифларига жавоб бериш ўрнига ва ушбу музокаралар жараёнини давом эттириш ўрнига, Киев мамлакатимизга қарши Ғарб санкцияларини кучайтириш умидида Россияни айблашни афзал билди”, - деди дипломат.
Аввалроқ Британиянинг “Times” газетаси Истанбулдаги учрашувларда қатнашган Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кислица билан суҳбатдан сўнг Киев ташаббуси билан томонларнинг алоқаларини тўхтатиб қўйилганини ёзганди.
Ўз навбатида, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киевни Москва билан мулоқотдан бош тортганида у ёмон позициялардан музокараларга қайтишини огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, Россия дипломатик келишувга тайёр, аммо мулоқот ўтказиш имконияти йўқлиги сабабли у ўз хавфсизлигини таъминлаш учун махсус операцияни давом эттиради.