https://sputniknews.uz/20251114/markaziy-osiyo-maslahat-uchrashuv-53466910.html
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинади. 14.11.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-11-14T10:42+0500
2025-11-14T10:42+0500
2025-11-14T10:42+0500
сиёсат
тошкент
шавкат мирзиёев
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38979062_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7efef795d6ea79b05a174479721e0f82.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон резиденти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.Қайд этилишича, тадбир кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 тадан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20251113/cis-prezident-maqola-53440424.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38979062_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_d88cf7bf284255f19f8305a6364457f5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, тошкент, шавкат мирзиёев, марказий осиё
сиёсат, тошкент, шавкат мирзиёев, марказий осиё
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади
Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон резиденти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.
Қайд этилишича, тадбир кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.
Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 тадан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.