https://sputniknews.uz/20251113/cis-prezident-maqola-53440424.html
МО: сиёсий яқинлашув, иқтисодий ўсиш, чегарадаги ўзаро ишонч — Мирзиёев мақоласи
МО: сиёсий яқинлашув, иқтисодий ўсиш, чегарадаги ўзаро ишонч — Мирзиёев мақоласи
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” мақоласида минтақадаги ҳамкорлик, иқтисодий ўсиш, чегара масалаларининг ҳал этилиши ва минтақавий барқарорлик бўйича асосий йўналишлар ёритилди.
2025-11-13T11:25+0500
2025-11-13T11:25+0500
2025-11-13T11:25+0500
ҳамкорлик
марказий осиё
ақш
россия
хитой
чегара
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/19/50837681_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_6374441347c8ad45d555e237932a6743.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви арафасида президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Қуйида ушбу мақоланинг қисқача варианти билан танишишингиз мумкин:Марказий Осиё бугун ўз тараққиётининг янги ва тарихий аҳамиятга эга босқичига кирмоқда. Минтақада ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурматка асосланган янги сиёсий муҳит шаклланмоқда, дея ёзади давлат раҳбари.Сўнгги йилларда минтақавий муаммоларга биргаликда ечим топиш борасида муҳим силжишлар кузатилди. Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари асосий мулоқот майдони сифатида мустаҳкамланиб, стратегик масалалар бўйича умумий ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.Мирзиёвнинг таъкидлашича, иқтисодий соҳада ҳам жиддий ўсиш кузатилмоқда: сўнгги саккиз йилда Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти қарийб икки ярим баробарга ўсиб, 520 миллиард долларга етди; ташқи савдо ҳажми эса икки каррадан ортиқ ошиб, 253 миллиард долларга етди. Бу ўз навбатида чегараолди савдо, транспорт инфратузилмаси ва қўшма саноат лойиҳаларининг фаол ривожланиши билан боғлиқ.Гуманитар соҳада ҳамкорлик кучайиб, таълим, маданият ва фан йўналишларида доимий мулоқот майдонлари шаклланди. Одамларнинг эркин ҳаракатланиши соддалаштирилиб, ID-карталар орқали ўтиш тизими йўлга қўйилди.Марказий Осиё ташқи сиёсатда ҳам ягона позицияга эга минтақавий субъект сифатида намоён бўлмоқда. “Марказий Осиё плюс” форматлари Россия, ЕИ, Хитой, АҚШ ва бошқа шериклар билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқмоқда.Минтақанинг демографик салоҳияти — ёшлар, инновация ва инсон капитали — келгуси тараққиётнинг асосий драйверига айланиши лозим. Ҳамкорлик суверенитет ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилиши қайд этилган.Минтақавий кун тартибидаги асосий вазифалар: институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хавфсизлик механизмларини кучайтириш, савдо ва инвестицияларни соддалаштириш, “яшил иқтисодиёт” ва экологик барқарорлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар дастурлар ва таълим алмашинувини ривожлантириш, ташқи сиёсатда келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.Бугунги Марказий Осиё — тинчликка интилаётган, барқарор ривожланиш ва биргаликдаги тараққиётни мақсад қилган минтақа. Мамлакатлар деворлар эмас, кўприклар барпо этмоқда. Мақсад — барча халқлар учун тинчлик ва фаровонлик макони бўлган Янги Марказий Осиёни биргаликда барпо этиш, дея хулоса қилади Ўзбекистон етакчиси.
https://sputniknews.uz/20251028/chegara-shartnoma-53042593.html
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/19/50837681_233:0:2508:1706_1920x0_80_0_0_787e170cfd49dd404911f94875694213.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё, президент шавкат мирзиёев, маслаҳат учрашуви, минтақавий ҳамкорлик, чегара масалалари, иқтисодий ўсиш, яим, ташқи савдо, гэс лойиҳалари, қамбарота, зарафшон, трансафғон темир йўли, афғонистон, “марказий осиё плюс”, минтақавий хавфсизлик, “яшил иқтисодиёт”, id-карта, интеграция, ташқи сиёсат, минтақавий барқарорлик, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик, минтақавий яқинлашув., афгонистон
марказий осиё, президент шавкат мирзиёев, маслаҳат учрашуви, минтақавий ҳамкорлик, чегара масалалари, иқтисодий ўсиш, яим, ташқи савдо, гэс лойиҳалари, қамбарота, зарафшон, трансафғон темир йўли, афғонистон, “марказий осиё плюс”, минтақавий хавфсизлик, “яшил иқтисодиёт”, id-карта, интеграция, ташқи сиёсат, минтақавий барқарорлик, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик, минтақавий яқинлашув., афгонистон
МО: сиёсий яқинлашув, иқтисодий ўсиш, чегарадаги ўзаро ишонч — Мирзиёев мақоласи
Шавкат Мирзиёев ўз мақоласида минтақадаги ҳамкорлик, иқтисодий ўсиш, чегара масалаларининг ҳал этилиши ва минтақавий барқарорлик бўйича асосий йўналишларга тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви арафасида президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали
мақоласи эълон қилинди.
Қуйида ушбу мақоланинг қисқача варианти билан танишишингиз мумкин:
Марказий Осиё бугун ўз тараққиётининг янги ва тарихий аҳамиятга эга босқичига кирмоқда. Минтақада ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурматка асосланган янги сиёсий муҳит шаклланмоқда, дея ёзади давлат раҳбари.
Сўнгги йилларда минтақавий муаммоларга биргаликда ечим топиш борасида муҳим силжишлар кузатилди. Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари асосий мулоқот майдони сифатида мустаҳкамланиб, стратегик масалалар бўйича умумий ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.
Минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим ютуқларидан бири — чегара масалаларининг ҳал этилиши ва чегараларнинг дўстлик кўпригига айланишидир. Сув-энергетика соҳасидаги шериклик, биргаликдаги ГЭС лойиҳалари минтақанинг манфаатларини уйғунлаштирмоқда.
Мирзиёвнинг таъкидлашича, иқтисодий соҳада ҳам жиддий ўсиш кузатилмоқда: сўнгги саккиз йилда Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти қарийб икки ярим баробарга ўсиб, 520 миллиард долларга етди; ташқи савдо ҳажми эса икки каррадан ортиқ ошиб, 253 миллиард долларга етди. Бу ўз навбатида чегараолди савдо, транспорт инфратузилмаси ва қўшма саноат лойиҳаларининг фаол ривожланиши билан боғлиқ.
Гуманитар соҳада ҳамкорлик кучайиб, таълим, маданият ва фан йўналишларида доимий мулоқот майдонлари шаклланди. Одамларнинг эркин ҳаракатланиши соддалаштирилиб, ID-карталар орқали ўтиш тизими йўлга қўйилди.
Марказий Осиё ташқи сиёсатда ҳам ягона позицияга эга минтақавий субъект сифатида намоён бўлмоқда. “Марказий Осиё плюс” форматлари Россия, ЕИ, Хитой, АҚШ ва бошқа шериклар билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқмоқда.
Афғонистон масаласида ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Трансафғон темир йўли ва гуманитар лойиҳалар минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Минтақанинг демографик салоҳияти — ёшлар, инновация ва инсон капитали — келгуси тараққиётнинг асосий драйверига айланиши лозим. Ҳамкорлик суверенитет ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилиши қайд этилган.
Минтақавий кун тартибидаги асосий вазифалар: институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хавфсизлик механизмларини кучайтириш, савдо ва инвестицияларни соддалаштириш, “яшил иқтисодиёт” ва экологик барқарорлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар дастурлар ва таълим алмашинувини ривожлантириш, ташқи сиёсатда келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
Бугунги Марказий Осиё — тинчликка интилаётган, барқарор ривожланиш ва биргаликдаги тараққиётни мақсад қилган минтақа. Мамлакатлар деворлар эмас, кўприклар барпо этмоқда. Мақсад — барча халқлар учун тинчлик ва фаровонлик макони бўлган Янги Марказий Осиёни биргаликда барпо этиш, дея хулоса қилади Ўзбекистон етакчиси.